Испания чемпионатининг жорий йилги мавсуми деярли якунига етди (бугун сўнгги 2та ўйин бўлиб ўтади). «Атлетико» клуби 7 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликни қўлга киритди.
Ушбу мавсум якунлари бўйича Испания суперкубоги-2022да иштирок этадиган клублар номи маълум бўлди. Тўртта жамоа иштирокида ўтказилаётган мусобақа регламентига кўра, ярим финал босқичида мамлакат чемпиони Испания кубоги финалчиси билан, Кубок соҳиби эса Ла лигада 2-ўринни эгаллаган клуб билан тўқнаш келади.
Шу тариқа, ярим финал жуфтликлари қуйидаги кўринишда бўлди.
«Барселона» - «Реал Мадрид»
«Атлетико Мадрид» - «Атлетик Бальбао».
Испания суперкубоги 2022 йилнинг январь ойида бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида. Испания суперкубоги 2019 йилдан бошлаб 4 жамоа иштирокида мини-турнир шаклида ўтказилиб келинмоқда. Янги форматдаги мусобақанинг дастлабкисида «Реал» (2020) ва «Атлетик» (2021) клублари ғолибликни қўлга киритишган эди.