«Астон Вилла»га қарши ўйин олдидан «Челси» устози Томас Тухель ўз фикрларини билдирди.
«Мен ҳар доим ўз йўлимда давом этиш ва курашишни афзал кўраман. ЕЧЛ финали олдидан ҳеч қандай кучни тежаб қолиш деган нарса хаёлда йўқ. Бизга икки фронт ҳам муҳим.
Асосий таркиб ёки иккинчи таркиб ҳақида ўйлайдиган пайт эмас. Бизга очко керак, бизга Чемпионлар лигаси йўлланмаси керак. Ритмни йўқотмаслик муҳим», - дейди Тухель.