«Рома» ҳимоячиси Давиде Сантон фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
«Истанбул» 30 ёшли италияликка 3 йиллик шартнома таклиф қилган, дея хабар берди журналист Николо Скира.
Санроннинг римликлар билан шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсум ҳимоячи А Сериянинг 9 ўйинида майдонга тушди ва 1 ассист муаллифига айланди.