Роналд Куман футболчи сифатида фаолиятининг олти йилини «кўк анорранг»лилар сафида ўтказган. Бу унинг фаолияти ёрқин даврига тўғри келган. 4 бор мамлакат чемпионлиги битта Испания кубоги, мамлакат Суперкубогидаги 3 бор зафар қучиш, шунингдек, 1992 йилда Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубогидаги совринлар.
Аммо, энди 58 ёшли Роналд футбол ўйнамайди, балки Каталония грандини бошқаради. 2020 йил 19 августдан бош мураббий ҳисобланади. «Барселона» мухлислари лагерида унинг келишига катта умидлар боғланганди. Зеро, у афсонавий футболчи, уни 2017 йилдан 2020 йил январигача жамоа билан ишлаган ўзидан аввалги Кике Сетьен ва Эрнесто Вальвердо Каталонияга унчалик мос эмасди. Аммо голландиялик ҳамманинг ҳафсаласи пир қилди.
Совринлар қаерда ?
Ғалабасиз, кубоксиз ва совринларсиз «Барселона» клуб эмасдек гўё. Ҳеч бир турнирни ғалабасиз якунлаш уларга мос эмас. Валверде «Камп Ноу» даги биринчи мавсумида 2018/2019 йилги чемпионатнинг олтин медалларини қўлга киритди. Шу билан бирга, ушбу мавсумлар жамоа Чемпионлар Лигасида финалгача бўлган ўйинларда мағлубиятга учрашди.
Сетьен даврида вазият ўзгармади. Бундан ташқари, унинг қўл остида «Барселона» 2019/2020 йилги чемпионат турнирининг чорак финалида «Бавария» билан битта ўйиндаги тўқнашувда тарихдаги энг катта фияскога дуч келди –2:8. Кикенинг тақдирини ўша ўйин ҳал қилди.
Куман келди. «Барселона»да нима ўзгарди? Испания кубоги қўлга киритилди, унинг ярим финалида «Севилья»дан қаҳрамонлик билан ўтилди (0:2дан кейин меҳмонлар асосий вақтда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди). Тўғри финалда «Атльетик»ни парчалаб ташлашди. Хўш, бу Испания чемпионати жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб турган «Атлетик»!
Бошқа томондан, «блаугранас» Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди. Плей-оффнинг биринчи ўйинидан кейиноқ. Ўз майдонида ПСЖга 1:4 ҳисобида ютқазди (меҳмонда эса , 1:1 дуранг қайд этилган). Испания чемпионатида улар шоҳсупага ҳаммадан ҳам яқин эди. Аммо улар ўз уйларида дастлаб «Гранада»га, сўнгра «Сельта»га (1:2) ютқазиб қўйишди ва улар энди учинчи ўриндан юқорига кўтарилишмайди. Ёки ҳатто тўртинчи ўринни эгаллаши мумкин.
Куманнинг «Барселона»си
Нидерландиялик дарҳол жамоани ўзи қуришга киришди, дейиш мумкин. У дарҳол Луис Суарес, Артуро Видаль ва Иван Ракитични ўзига керак эмас футболчилар сифатида жамоадан кетказди. Улар унинг мураббийлик контсепциясига тўғри келмади. Аммо, маълум бўлишича, Куман контсепциясининг ўзи қандайдир вақтинчалик ҳодисага айланди.
Улар янги мураббийдан жамоага янги туртки кутишди. У жамоани янгидан қуриши керак эди, ҳамма позициялар жиҳатидан бўлмаса ҳам. Ҳа, декабрь-январь ойларида каталонияликлар яхши ўйин кўрсатишди, улар мағлубиятсиз ўйинлар ўтказди, у вақт жамоа ўйинлар тақвими ҳам анча қулай келганди.
Энг яхши ўйинлар вақти келганида («Севилья»билан Испания кубоги ярим финал ва ПСЖ билан 1/8 Чемпионлар Лигаси жанглари) каталонияликлар шунчаки чўкиб кетишди.
Шахс эмас, балки «ҳеч ким»
Катта жамоани бошқариш учун сиз ўзингиз катта одам бўлишингиз керак. Куман бундай бўлиб чиқмади. Сиз «Барселона»нинг очиқчасига рақиблардан кучсиз бўлиб кўринган учрашувларини кўрдингиз. Лекин ўша ўйинларда ҳам мураббий ҳамма айбни ўз бўйнига олган ҳолатларни кўрдингизми? Менимча,йўқ. Бунинг учун ҳам жасорат керак.
Айбни қайсидир вазиятларга боғлаб кетишда у етарлича маҳорат кўрсата олди. Клуб раҳбарияти мураббийнинг бундай хатти-ҳаракатлари бемалол «ҳазм қилди».
Ҳеч қандай ғоя амалга ошмади
Роналд Куманнинг «Барселона»си мураббийнинг фикри бўйича жуда «хом» жамоа бўлиб чиқди. Нидерландиялик мураббийни ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаган, деб бўлмайди ва унинг фаолиятида аллақачон муваффақиятлар бўлган, сезиларли даражада. Масалан, Нидерландия чемпионатида «Аякс» билан икки чемпионлик, «ПСВ» билан чемпионлик ва Испания кубогида «Валенсия» билан ғалаба. Аммо каталонияликлар лагерида Куман мураббий сифатида бу каби совринлар билан порламади.
Бундан ташқари, баъзида у жамоадаги нохуш ҳолатни ижобий томонга ўзгартириш учун умуман қарор қабул қилмаган. Сўнгги пайтларда «Гранада» ва «Сельта» билан бўлган муваффақиятсизликлар бунга яққол мисол бўлади. Ушбу ўйинлар «Барселона»ни том маънода чемпионлик пойгасидан чиқариб юборди. Аммо бунгача жамоа «Хетафе» ва «Кадис» билан ўйинларда деярли ўхшаш мағлубиятларга эга эди. Бир марта истисно бўлиши мумкин, иккинчиси тасодиф, аммо учинчиси мураббий ишига қўйилган «ташхис».
«Бегона»га айланди
Роналд Куманга қийин бўлганини тан олиш керак, чунки у қийин коронавирус пандемияси даврида жамоани бошқариши керак эди. У ўзининг трибуналари кўмагидан маҳрум бўлди, аламдан ғазабланган ёрдамни сезмади. Аслини олиб қараганда, у якка ўзи рақиблари билан тўқнашди. Аммо ҳозирда Испаниянинг бошқа клублари шундай вазиятда нафақат «Барселона».
Қолаверса, «блаугранус» у қадар ёлғиз эмас эди. Мухлислар жамоани фаол кузатишди, улар четда қолишмади. Улар бошқалардан кўра кўпроқ кутишди ва ўзгаришга ишонишди. Аммо каталонияликлар ичида Куман мураббий барибир «бегона» бўлиб қолаверди. Голландияликнинг ижтимоий тармоқларда ҳам хайрихоҳлари ва тарафдорлари кўп эмасди.
Бунга мураббийни собиқ президент Бартомеу жамоага таклиф қилгани ва кейинчалик шармандалик билан клубдан ҳайдалгани сабаб бўлгани сир эмас. Ҳа, Куманнинг ўзи ҳам, ўзгариш пайтида, иш берувчидан қатъиян воз кечмади, гарчи Хосепнинг муваффақиятсизлиги аллақачон аниқ эди. Роналд «Бартомеу одами» бўлиб қолди, унинг «Камп Ноу»даги сўнгги вазифаси бир ўзбек кинофильмида айтилганидек “ҳайдалиш куйини чалиш“ бўлиб қолмоқда.