Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

«Реал» 11 йил деганда илк бор мавсумни совринсиз якунлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатини иккинчи ўринда якунлади. «Атлетико» сўнгги турда ғалаба қозонган ҳолда чемпионлик масаласини ҳал қилди.

Шу тариқа «Реал» 2020/21 йилги мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлди. Бунақаси 2009/10 йилги мавсумдан бери илк бор кузатилди. Ўшанда жамоага Мануэль Пеллегрини устозлик қилганди.

Шунингдек, жамоа Зинедин Зидан қўл остида биринчи марта мавсумни совринсиз якунлади.

«Реал» Чемпионлар Лигаси ярим финалга қадар етиб борди ва икки ўйин натижасига кўра «Челси»га енгилди (1:1, 0:2). Январь ойида мадридликлар Испания Суперкубогида «Атлетик Б»га мағлуб бўлган (1:2), Испания Кубогида эса «Алкояно» (1:2) тўсиғидан ўта олмаганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:40, 23.05.2021.
Ўқилди: 3333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.