Кириш Регистрация

Деян Журжевич: «Муҳими, мавсумга муносиб тайёрланиш»

Баҳо:
+ | -

Аҳмад Қодиров хотирасига бағишланган турнирнинг биринчи учрашувини Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси мағлубият билан бошлади.

Учрашувдан сўнг клуб бош мураббийи Деян Журжевич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Мураббий бундай турнирларда натижа эмас жамоанинг мукаммал таркибини тузишга эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди.

«Бугун яхши ўйин бўлди. Мусобақада иштирокимиздан асосий мақсад ОЧЛ ва Ўзбекистон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишга муносиб тайёрланиш. Шунинг учун мукаммал таркибни тузишни ўз олдимизга вазифа этиб қўйганмиз».

«Бугун биринчи бўлимда мазмунли ўйин намойиш этдик. Ундан кейин рақибларимиз ҳам анойилардан эмас, Польшанинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Аммо биз улардан қолишмадик. Аслида бизнинг жамоамиз ҳам кучли клублар қаторига киради. Пенальтидан кейин ўйин тақдири ҳал қилинди. Шу ва бошқа вазиятларда ҳакамга умуман эътирозим йўқ», дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди «Пахтакор» клуби расмий сайти.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 17:25, 28.01.2012.
Ўқилди: 15385 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик