"Барселона" дарвозабони Нето кейинги мавсумда фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. "Вест Хэм" 31 ёшли бразилияликни Европа Лигасида иштирок этиши муносабати билан сотиб олмоқчи.
Испан нашрларининг хабарига кўра, каталонияликлар, бошқа нарсалар қатори, иш ҳақини бўшатиш учун Нетони 12 миллион еврога сотишга тайёр. Дарвозабоннинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2023-йил июн ойигача мўлжалланган.