"Тоттенхэм" ва Уэлс терма жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйл ўз келажакдаги борасида аллақачон қарор қилганини айтди.
"Қарор ҳақида сизни Евро-2020дан кейин хабардор қиламан. Мен нима қилаётганимни биламан, лекин бирон нарса айтсам, бу тартибсизликни келтириб чиқаради. Ҳозир терма жамоада ўйнашдан бошқа нарса ҳақида ўйламайман", - дейди Бейл