Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Танишинг, УЕФАнинг янги мусобақаси — конференциялар кубоги!

Баҳо:
+ | -

Европада янги турнирнинг дастлабки ўйинларига июль ойидаёқ старт берилади. Флорентино Перес ва Аньелли қанчалик хоҳлашмасин, бу Суперлига эмас. Биз сиз билан Чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигасидан кейин учинчи ўринда турувчи, Конференция Лигаси деб номланган УЕФА ташкилотининг янги мусобақаси ҳақида фикр юритамиз. Қуйида, мусобақа ҳақида яхшироқ тасаввур ҳосил қилишингиз мумкин бўлади.

Ушбу турнир қандай ва нима учун хизмат қилади?

УЕФА ташкилоти 2015 йилдан буён учинчи ўринда турувчи еврокубок мусобақасини яратиш устида бош қотираётган эди. Бундан кўзланган мақсад – бу Европада футболи эндигина ривож топаётган мамлакатлар клубларини ҳам халқаро майдонда ўзларини синаб кўришига имконият яратиш. Қолаверса, Европа лигаси дастлабки саралаш босқичидаёқ мағлубиятга учраган жамоаларга ушбу турнир айни муддао бўлади.

Гранд клублардан қайсилари ушбу турнирда қатнашади?

Деярли ҳеч бир топ-клуб қатнашмайди. Катта бешлик чемпионатларидан биттагача клубда қатнашиш имконияти мавжуд. Масалан, Англияда лига кубогига сазовор бўлган жамоа ушбу турнир қатнашчиси бўлиши мумкин. Испания, Италия, Германия ва Францияда эса қоидага мувофиқ, бешинчи ва еттинчи ўринларни эгаллаган клублар орасида Европа лигасига йўлланма олганларининг пастида жойлашган жамоалар бўлишади.

Мана, ҳозирги топ-5 чемпионатларда Конференция лигасига қуйидаги бешта: «Тоттенҳем», «Ланс», «Рома», «Вильярреал» ва "Унион Берлин" клублари қатнашиш имкониятига эга бўлишган.

Шунингдек, ушбу мусобақани ЕЧЛ ва Европа лигаси саралашларида мағлуб бўлганлар билан тўлдириш ўринли бўлади.

Яъни назарий жиҳатдан «Фенербахче», «Рейнжерс» ва «Олимпиакос» каби жамоалар кейинчалик Конференциялар лигасида қатнашиши мумкин. Албатта, ушбу жамоаларни ҳозирги ҳолатини гигантлар билан солиштириш мушкул иш.

Турнир қайси форматда ташкил қилинади?

Бошқа еврокубокларда бўлгани каби: тўртта саралаш босқичи, 32 та клубдан иборат гуруҳ ва плей-оффдан иборат бўлади.

Бу ерда тавофут юзага келган. Яъни ушбу мусобақада иккита 1/8 финал бўлиб ўтади. Дастабкисида, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган саккизта жамоа, Европа лигаси гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган бошқа саккизталик билан ўзаро баҳслашишади. Сўнгра, ушбу жуфтликларнинг ғолиблари, Конференция лигаси гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган клублар билан тўлиқ 1/8 финалда тўқнаш келади. Кейин ҳаммаси одатий тусда бўлади. Ғолиб клублар кейинги йили Албания пойтахтида ўтказилажак иккита чорак, иккита ярим ва финал баҳсларида қатнашадилар.

Мусобақа клубларга яна бир имтиёз тақдим этади: турнир ғолиби кейинги йилги Европа лигаси гуруҳ босқичида қатнашиши кафолатланади.

Қандай мукофотлар белгиланган?

Бу ҳақда расмий маълумот ҳозирча мавжуд эмас. Лекин мукофот қиймати кўпи билан Европа лигасидаги даражада бўлади. Ўтган мавсум у ердаги пул совринари қуйидагича эди:

Гуруҳдаги иштирок учун — 2,9 млн евро;

Гуруҳдаги ғалаба учун — 0.57 млн евро;

Гуруҳдаги дуранг учун — 0.19 млн евро;

Гуруҳдаги биринчи ўрин учун — 1 млн евро;

Гуруҳдаги иккинчи ўрин учун — 0,5 млн евро;

1/16 финалга чиқиш — 0,5 млн евро;

1/8 финалга чиқиш — 1,1 млн евро;

1/4 финалга чиқиш — 1,5 млн евро;

1/2 финалга чиқиш — 2,4 млн евро;

Финалдаги мағлубият — 4,5 млн евро;

Финалдаги ғалаба — 8,5 млн евро.

Келаётган мавсумда бизни яна бир ажойиб турнир кутмоқда. Умид қиламизки, мусобақанинг дебюти муваффақиятли бўлади.

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:00, 25.05.2021.
Ўқилди: 7999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.