Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

УEФА Евро-2020 турнирининг расмий мадҳияси эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Тез орада, июнь ойининг 11-санасида Италиянинг Рим шаҳрида старт оладиган кўҳна қитъанинг энг нуфузли мусобақаси учун куй басталанди. Ушбу қўшиқ турнирнинг расмий мадҳияси сифатида мусобақага ўзгача кўрк бағишлаши аниқ. Мусиқа "We are The  People" яъни "Биз халқмиз" деб номланган бўлиб, афсонавий нидерландиялик DJ продюсер Мартин Геррикс бошчилигида, The Edge ва Bono иштирокида ижро этилган. Ушбу хонандалар 2019 йилнинг октябрида, Амстердам шаҳрида УEФА томонидан ўтказилган йиғинда расман қўшиқ ижрочилари бўлиш учун танлаб олинган эди.



Расмий мадҳия Евро-2020нинг ҳар бир учрашуви боши ва сўнгида доимий жаранг сочиб туради. Шунингдек, телетрансляциялар расмий кириш графикаларида орқа фон мусиқаси сифатида фойдаланилади.

Ушбу мусиқа бугунги кунда қийинчилик ва мураккаб синовларга дуч келаётган Европа халқлари учун бирдамлик мадҳияси бўлиб хизмат қилади. Барча қатнашчи терма жамоаларга олдинга интилиш учун руҳият бахш этади. Мусиқа Евро-2020нинг аҳиллик рамзига айланади.

Тарихда илк маротаба УEФА қитъа чемпионатини бутун континент бўйлаб, кўплаб мамлакатларда ташкиллаштирмоқда. Ушбу нооадатий турнир ташкилотнинг 100 йиллик юбилейига бағишлаб шу кўринишда ўтказилиши белгиланган. Мана шу фактор ҳам мусобақа мадҳиясини кенг қамровли мазмунга эга бўлишини талаб қилган ва "Биз халқмиз" деб ном олишига туртки бўлган.

Турнир бошланишига бир ой қолганда, 11 май, сешанба куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида, катта мониторлар орқали Евро-2020 ранглари жилоси остида расмий мусиқа илк бор оммага намойиш этилганди. Айнан ушбу стадион мусобақа финалига мезбонлик қилиши белгиланган.

Мусобақа мадҳияси ҳақида, УEФА маркетинг бўлими бошлиғи Гай-Ларент Эпштейн шундай дейди:

"Узоқ кутилган дамлар яқинлашмоқда. Биз сиз мухлисларга ушбу ажойиб таронани тақдим этишдан бахтиёрмиз. "Биз халқмиз" куйи, одамларга ёқишидан умидимиз катта. Футбол ва мусиқа бирлашиб, бутун Европа халқига ҳақиқий қудрат бахш эта олади деган фикрдамиз".

Жалолиддин Исматов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.

Евро-2020 расмий мадҳиясини қуйидига саҳифа орқали кўчириб олиш ва тинглаш мумкин.

Киритилди: 10:23, 25.05.2021.
Ўқилди: 3894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [9309]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2755]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1909]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1804]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1747]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1692]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1500]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1438]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1376]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1335]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик