Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Бокс. Иккинчи кунда 6 ғалаба ва икки мағлубият

Баҳо:
+ | -

БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунида бир қатор ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилди.

-49 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Нодиржон Мирзааҳмедов мусобақадаги дастлабки жангини Ироқ вакили Муса Жаффар Ҳошимга қарши ўтказди. Унда ўзбекистонлик боксчи 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

-56 кг вазн тоифасининг биринчи рақамли боксчиси Миразизбек Мирзахалилов ҳиндистонлик Муҳаммад Ҳуссамга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисоби билан зафар қучди.

-64 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов мусобақадаги дастлабки жангини афғонистонлик Султон Муҳаммадга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

-91 кг вазнда ҳаракат қилаётган Санжар Турсунов ҳам Афғонистон вакили Абдулқодирга қарши жанг қилди. Унда ўзбекистонлик боксчи ишончли ғалабани қўлга киритди — 5:0.

Шунингдек, Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг тўрт вакили ҳам дастлабки жангларда иштирок этди. Гуласал Султоналиева ва Ситора Турдибекова ғалаба қозонган ҳолда кейинги босқичга йўл олди. Тажрибали боксчилар Турсуной Раҳимова ва Райҳона Қодирова кутилмагандан мағлубиятга учраб, мусобақа билан хайрлашди.

Аввалроқ Миразизбек Мирзахалилов ва Нодиржон Мирзааҳмедов мусобақадаги дастлабки жангларини ғалаба билан якунлагани хабар қилинганди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:43, 26.05.2021.
Ўқилди: 4856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4263]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4224]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3577]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3538]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3263]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2505]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2219]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2184]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2046]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2041]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик