«Вильярреал» ҳимоячиси Пау Торрес МЮга қарши Европа Лигаси фнали олдидан гапириб ўтди.
"Финалга чиққанингизда, кўп ҳолларда энг кучлилар билан тўқнаш келасиз. Аммо, биз хотиржаммииз. МЮнинг роликларини томоша қилдик ва уларнинг кучли томонларини биламиз. Германияга қарши ўйнадим, «Арсенал»дан устун келдик, ҳар куни Европада энг яхшилардан бири бўлган Морено билан шуғулланяпман, шундай экан биз тайёрмиз.
Бахтимизга, Эмери ушбу мусобақани тез-тез ютиб туради. У бизни керакли образда тайёрлайди. Биз унинг ўйин режасига тўлиқ ишонамиз. Бизни муҳим ўйин кутиб турибди, бироқ мотивация ва ғалабага чанқоқлик эҳтимолий асабийликдан чиқиб кетиш учун имкон беради", — деди Торрес.
Учрашув бугун Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.