Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Эмери: "Биз финал кубокка эга чиқишни хоҳлаймиз"

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» бош мураббийи Унаи Эмери Европа Лигаси финалидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўзимиз билан фахрланамиз ва қолган сўнгги қадам учун жавобгарликни ҳис қиламиз. Бундан кейин ҳам лойиҳамиз ривожланишдан тўхтамайди. 

Европа Лигасида рақобат сезиларли даражада ошди. Ғалаба қозонишни мақсад қилган топ-клублар жуда кўп ва «Вильярреал» ҳам улар қаторидан жой олди. 

«МЮ»га қарши курашиш учун энг яхши ҳолатда бўлишимиз керак, чунки рақиб – жуда яхши жамоа. «МЮ» фаворит ва ажойиб тарихга эга. Аммо бизда ҳам финалда ғалаба қозониш учун сабаблар бор.

Мушук-сичқон ўйнамаймиз. Баҳсни назорат қилишимиз, шунингдек, рақибга энг яхши жиҳатларини намойиш этишига йўл қўймаслигимиз керак. Ғалаба қозона олмасак, нима бўлиши ҳақида ўйламаймиз. 

«МЮ» футболчиларни алмаштириш учун етарли ресурсларга эга. Рақибни, турнирни, финални ҳурмат қиламиз. Аммо «МЮ»даги йўқотишлар эвазига эмас, балки ўз ғояларимиз орқали ғалаба қозонмоқчимиз», – дея Эмерининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Киритилди: 13:07, 26.05.2021.
Ўқилди: 1613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4448]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3653]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3456]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2651]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2255]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2209]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2176]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2112]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1872]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик