"Челси" бош мураббийи Томас Тухел "Манчестер Сити" га қарши Чемпионлар Лигаси финалидан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз уларни аллақачон мағлубиятга учратдик, гарчи финалда "Ман Сити" деярли бошқа жамоага айланса ҳам. Бу бизга устунлик берадими? Бу бутунлай янги ўйин. Биз яна юқори савияда ўйнашимиз керак. Гвардиола жамоаларига қарши бу ҳар доим жуда қийин.Финалда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - деди Тухел УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.