Ювентус", "Милан" ва "Рома" аргентиналик ҳужумчи , "ПСЖ" аъзоси Мауро Икардига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Калсиомеркато.
Манбанинг хабарига кўра, Италия клублари ёзги трансферлар вақтида футболчини сотиб олмоқчи. "ПСЖ" ҳужумчи билан хайрлашишга тайёр, аммо у учун 40 миллион евро сўрамоқда.
Якунланган мавсумда 28 ёшли Икарди "ПСЖ" таркибида барча турнирларда 28 учрашув ўтказди, 13 гол урди ва олтита голли пас берди. Унинг француз клуби билан шартномаси 2024-йилнинг ёзигача амал қилади.