«Ювентус», «Милан» ва «Рома» ПСЖнинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икардига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Calciomercato.
Манбанинг маълум қилишича, Италия клублари ёзги трансферлар вақтида футболчини сотиб олмоқчи.
ПСЖ ҳужумчи билан хайрлашишга тайёр, аммо у учун 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Маълумот ўрнида, яқинда тугаган мавсумда 28 ёшли Икарди ПСЖ билан барча турнирларда 28 учрашув ўтказиб, уларда 13 гол ва 6 голли узатмага муаллифлик қилди.
Футболчининг француз клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача амал қилади.