"Реал" яримҳимоячиси Тони Кроос бош мураббий Зинедин Зиданнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Мен унинг режалари нима эканлигини билмайман. Нафақат Испанияда, ҳаттоки Германияда ҳам у футболчиларга кетишини айтгани ҳақида ёзишди. Бу мутлақо ёлғон хабар.
Биз Зидан билан жуда яхши муносабатдамиз ва у шубҳасиз менга бу ҳақда айтган бўларди. Аммо мен буни тасдиқлай олмайман.
Ушбу ҳолат қандай тугашини билмайман. Мен у билан ишлаш ҳар доим ажойиб бўлган дея айта оламан, холос.», - деди Кроос.