Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

БААдан ҳам мағлуб бўлдик

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон терма жамоаси (аралаш) БААда йиғин давомида ўзининг барча (Кувайт, "Динамо" ва БААга қарши ўртоқлик учрашувларида мағлубият аламини тортишга мажбур бўлди. Энг ёмони, бу учала учрашувда вакилларимиз рақиблар дарвозасига умуман йўл топа олишмади.

Терма жамоамиз тўпни яхши назорат қилмоқда. Аммо бу назорат икки томонлама бефойда бўлмоқда. Биринчидан тўпни назорат қилиш баробарида кескин уюштириладиган ҳужумлар деярли йўқ. Боз устига, иккинчидан, рақибларнинг ҳужумлари ҳам хавфсиз бўлаётгани йўқ. Натижада ҳам тўп ўтказиб юборяпмиз, ҳам гол ура олмаяпмиз.

Сўнгги пайтларда БАА миллий терма жамоасининг обрўси ва ФИФА рейтингидаги ўрни анча пасайиб кетди. Амирлик футболчилари ЖЧ-2014 саралаш босқичида 5та ўйиндан кейин ҳали бирорта ҳам очко жамғаришмаган.

Тўғри, терма жамоамиз бу ўйинда асосан олимпия терма жамоаси билан ҳаракат қилди. Аммо, назаримизда, шундай таркиб билан ҳам Абрамов бу жамоадан ютқазиши керак эмасди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида вакилларимиз рақибдан устунлик қилишди, тўпни назорат қилишди, рақиб дарвозаси томон босим уюштиришга интилишди. Аммо иккинчи бўлимда БАА футболчилари босимни озгина кучайтиришганди, ҳимояда парокандалик юзага кела бошлади. Аввалига Нестеров яккама-якка вазиятда рақиб футболчиси томонидан берилган зарбани эгаллаб олган бўлса, орадан ҳеч қанча ўтмасдан Ислом Тўхтахўжев ўзидан ўтиб кетаётган ҳужумчини қўполлик билан тўхтатди. Ҳакам бу вазиятда ҳимоячимизга қизил карточка кўрсатиши ҳам мумкин эди. Аммо у "сариқ" билан чекланди. Дубайдаги ўйинлар шуни кўрсатяптики, терма жамоамиз футболчиларида интизом борасида катта муаммолар бор. Олимпиячиларимиз "Шахтёр", "Зенит", "Динамо"га қарши ўйинларни бир киши кам бўлиб якунлашди. Бугунги ўртоқлик ўйинида 4 нафар футболчимиз огоҳлантириш олди.

Белгиланган жарима зарбасига қайтамиз. Дарвозагача чамаси 18 метрдан бизга яхши таниш бўлган Исмоил Матар ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди. Бу пайтда Нестеров ҳам зарбани қайтаришга ожиз эди — у олис бурчакни қўриқлаётганди, тўп эса яқин бурчакка кириб кетди.

Ўйин тугашига 20 дақиқа бор бўлса-да, ҳисобда ортда қолаётган терма жамоамизнинг рақиб ҳимояси олдида ўзини ожиз ҳис қилаётганини кўриш бироз ачинарли. Олдинги чизиқда ҳаракат қилган Гейнрих, Тўраев ва Абдухолиқов ҳеч нарса қила олишмади.

Терма жамоамиз 2 ҳафталик йиғиндан кейин чарчаган бўлиши мумкин. Бу мағлубиятлар ҳеч нарсани ҳал қилмас. Аммо мухлислар учун бундай мағлубиятлар аламли, айниқса БАА каби терма жамоалардан учралган бўлса. Биз мағлубиятлар сабабларини айтиб, ўзимизни оқлайдиган эмас, ҳар қандай вазиятда ғалаба учун интиладиган ва мағлубиятни танқид билан қабул қиладиган даражага етдик, деб ўйлаймиз.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
БАА - ЎЗБЕКИСТОН 1:0 (0:0)
Гол: Исмоил Матар 71
Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Салим 22 — Шерзод Каримов 29, Ислом Тўхтахўжаев 70, Ойбек Қиличев 83, Александр Гейнрих 90+1
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акбар Исматуллаев (Фозил Мусаев 81), Саҳоб Жўраев (Станислав Андреев 54), Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Каримов, Дилшод Раҳматуллаев (Ойбек Қиличев 54), Олег Зотеев (Александр Мерзляков 52), Темур Кападзе, Темурхўжа Абдухолиқов (Кенжа Тўраев 62), Александр Гейнрих

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:57, 29.01.2012.
Ўқилди: 16878 марта.
Фикрлар: 98 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.