Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Маццари: «Чемпионлар Лигаси сабаб «А» Серияда очко йўқотяпмиз»

Баҳо:
+ | -

«Наполи» бош мураббийи Вальтер Маццари «Женоа»га қарши учрашувдан (2:3) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, шогирдлари ўйиннинг биринчи ярим соатида жуда ёмон ўйин кўрсатишганига норозилик билдирди. Бу ҳақда «Championat.com» интернет-нашри хабар бермоқда.

Италия «А» Серияси 20-тури доирасида «Женоа» майдонида бўлиб ўтган учрашув биринчи бўлимининг қандайдир беш дақиқаси ичида урилган икки гол натижасида «Наполи» иккинчи таймни оғир юк билан бошлади. 70-дақиқада Паласио дублни расмийлаштирганидан кейин, ўйин тақдири ҳал бўлиб улгургандек эди, аммо Кавани ва Лавессининг 80 ва 82-дақиқалардаги голларидан кейин ўйинни қутқариб қолиш умиди пайдо бўлганига қарамай, «Наполи» мавсумдаги 5-мағлубиятдан қутулиб қола олмади.

«Иккинчи бўлимда биз ажойиб «камбек»ни амалга ошира олдик, аммо ўйиннинг бошини тўла расво ҳолда ўтказгандик. Ўйинга киришиб олишимиз учун бизга ярим соат вақт керак бўлди. Бу жамоамизнинг барча аъзолари учун оғир баҳс бўлди. Ўйинга қайта олганимизни ҳисобга олсак, биз бугун дуранг натижага ҳақли эдик», деди Маццари.

«Рақибимиз дастлабки 30 дақиқа давомида биздан кўра ёрқинроқ, шиддатлироқ ва шижоатлироқ ўйин кўрсатди. Иккинчи голни урганимиздан сўнг жуда яхши ҳаракат қилдик, аммо ўйинни қутқариб қолиш учун кечиккандик», деди неаполликлар устози.

«Ҳар уч кунда битта ўйин ўтказаётганимиз таъсирини ўтказаяпти, шекилли. «Наполи» ўсишда давом этиши керак. Чемпионлар Лигасидаги иштирокимиз сабаб «А» Серияда очколар йўқотаяпмиз. Бу фақат жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо, биз бундай тиқилинч тақвимга энди мослашаяпмиз», дея қўшимча қилди «Наполи» бош мураббийи Вальтер Маццари.

«Наполи» Италия чемпионати 20 тур учрашувлари якунига кўра, 29 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Манба: www.championat.ru

Ўзбекистон клублари Олий Лига ўйинлари сабаб Чемпионлар Лигасида очко йўқотишлари ҳамма маълум. Ўзбек клублари ҳам тиқилинч тақвимларга кўникадиган вақт келди... деб ҳисоблайсизми?

Киритилди: 01:08, 30.01.2012.
Ўқилди: 14225 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.