«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер билан шартномани узайтирмоқчи. The Telegraph нашри хабарига кўра, жамоа бу мавсум бирорта соврин ютмаган бўлсада, вице-президент Эд Вудворд норвегиялик мутахассис билан уч йиллик янги битим тузишга тайёр.
Шунингдек, раҳбарият мураббийга ёзда тўрт трансфер амалга оширилишини ваъда қилмоқда. Буларнинг орасида «Боруссия Дортмунд» вакили Жейдон Санчо ҳам бор. Бундан ташқари бир нафардан ҳимоячи, ёш марказий ярим ҳимоячи ва форвард харид қилиниши мумкин.
Маълумот ўрнида, «МЮ» жорий мавсум АПЛда 2-ўринни банд етган бўлса, Европа лигасида финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда «Вильярреал»га пенальтилар сериясида имкониятни бой берди.