Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

БАА олимпиячилари Баҳрайн билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

БАА олимпия терма жамоаси Лондон-2012 Олимпиадаси саралаши доирасида 5 февраль куни Ироққа қарши ўйин олдидан, 30 январь, душанба куни Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда “Gulfnews.com” интернет-нашри хабар бермоқда.

БАА олимпия терма жамоаси якшанба куни Саудиядан Баҳрайнга йўл олди. Жамоа бир ҳафта давомида Саудияда йиғин ўтказиб, саудиялик тенгдошларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Олдимизда турган вазифа оғир, аммо уддаласа бўладиган. Таркибимизда яхши ўйинчилар йиғилган. Бир қатор футболчилар жароҳати сабаб айни вақтда биз билан бирга бўлмаса-да, биз келажакка ишонч билан боқиб, ижобий натижага эришишдан умидвормиз”, деди БАА олимпия терма жамоаси бош мураббийи Маҳди Али.

Австралия ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари билан учрашувларда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган БАА Ироққа қарши дастлабки учрашувда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган ва энди ўз тарихида илк бора Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиши учун гуруҳдаги қолган барча учрашувларда ғалаба қозониши керак, деб ёзади “Gulfnews.com”.

Жамоанинг энг яхши ҳужумчиси Аҳмад Ҳалил ҳамда жамоа плеймейкери Умар Абдурраҳмон жароҳат олган бўлса, жамоа ҳимоячиси ва сардори Ироқ олимпиячиларига қарши ўйин арафасида жамоа ихтиёрига қўшилиши кутилмоқда.

Манба: www.gulfnews.com
Киритилди: 02:27, 30.01.2012.
Ўқилди: 15135 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.