Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Бокс. Эркаклар. Ўзбекистонлик спортчиларнинг 7 нафари Осиё чемпионати финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича 2021 йилги Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари 28 май, жума куни бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик ўн нафар боксчи рингга кўтарилди. Баҳодир Жалолов кувайтлик Аланзи Абдурраҳмонни иккинчи раунддаги нокаут эвазига таслим этди. У финалда азалий рақиби қозоғистонлик Қамишбек Қўнкабоевга қарши жанг қилади.

Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзахалилов, Нодиржон Мирзаҳмедов, Бобоусмон Ботуров, Саиджамшид Жаъфаров ва Дилшодбек Рўзметов ҳам ўз жангларини ғалаба билан якунлаб, финалга йўл олди.

Абдумалик Ҳалоков, Элнур Абдураимов ва Санжар Турсунов мағлубиятга учраб, ўз юришини ярим финалда тугатди.

Осиё чемпионати—2021 ярим финал натижалари билан танишинг:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов 5:0 ҳисобида Унуболд Орхонтангалагно (Мўғулистон) мағлуб этди;

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров Азат Усеналиевни (Қирғизистон) таслим этди (4:1);

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов 5:0 ҳисобида Жунмилардо Огайредан (Филиппин) устун келди;

-60 кг: Абдумалик Ҳалоков Ценбатаар Эрденебатга (Мўғулистон) ютқазиб қўйди (2:3);

-64 кг: Элнур Абдураимов 0:5 ҳисобида Чинзориг Баатарсухга (Мўғулистон) мағлуб бўлди;

-69 кг: Бобоусмон Ботуров рақиби Викас Кришан (Ҳиндистон) жангни давом эттира олмагани эвазига техник ғалабага эришди;

-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров 5:0 ҳисобида Эумир Марсьялни (Филиппин) мағлубиятга учратди;

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов Шаббос Негматуллоевни (Тожикистон) енгди (5:0);

-91 кг: Санжар Турсунов 0:5 ҳисобида Санжитга (Ҳиндистон) ютқазиб қўйди;

+91 кг: Баҳодир Жалолов 2-раунддаги техник нокаут эвазига Аланзи Абдурраҳмонни (Кувайт) таслим этди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:09, 29.05.2021.
Ўқилди: 6721 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик