Ҳимоячи Давид Алаба "Бавария"дан "Реал"га ўтгани ҳақида фикр билдирди.
"Реал" менинг рўйхатимда биринчи эди. Ушбу клуб, худди Бавария каби, дунёдаги энг йирик клублардан бири ҳисобланади. Унинг буюк тарихи бор. Бу ерда биз фақат ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш, барча ютиш мумкин бўлган совринлар ҳақида гаплашамиз.
"Бавария"да менга ғолиблик менталитети, титулларга чанқоқлик сингиб кетди. Бу "Реал"да қўл келади. Мен ушбу жамоанинг ютуқларига ўз ҳиссамни қўшишни, ушбу клуб тарихига киришни истайман. "Бавария"да 13 йил ишлаганимдан сўнг, Европа чемпионати тугагач, "Реал"да янги йўлни бошлаш иштиёқига тўлганман", - дея Алабанинг сўзларини келтирган Bild нашри.
Аввалроқ, "Реал" ҳимоячи билан беш йиллик шартнома имзолагани маълум бўлган эди. Футболчи Евро-2020 якунлангандан сўнг "Реал"нинг янги футболчиси сифатида таништирилади.
Давид Алаба "Бавария"да 2009-йилдан бери ўйнаб келаётганди. Австриялик футболчи Бундеслигада ўйинлар сони бўйича чет элликлар орасида Мюнхен клубининг рекордчисига айланганди.