Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Нима учун Харри Кейн бу ёзда «Тоттенхэм»дан кетмаслиги мумкин?

Баҳо:
+1 | -

Инглиз форварди кетмоқчи, аммо қандай қилиб?

Трансфер ойнаси ҳали ҳам очилмаган ва биз янги музокаралар мавсумининг асосий қаҳрамонини аллақачон биламиз. У Ҳарри Кейн бўлади «Тоттенхем» ва Англия терма жамоасининг энг кучли футболчиси. У «шпорлар» таркибида анча вақт қолиб кетди. Қандайдир соврин ютишни хоҳласа жамоасини алмаштириш кераклигини ўзи ҳам англаб етган.

Аммо ўзининг хоҳиши жамоадан кетишга етмайди. Даниел Леви клуб рамзига айланган футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас. Хўш, бу нимани англатади? Келажакни олдиндан кўриб бўлмаслигини. Инглиз футболчиси жамоадан кетиши учун нималар бўлиши кераклигини кўриб чиқамиз.

Клублардан расмий таклифлар

Футболчига расмий таклиф билан чиқилгандагина у ўзи қарор қилиши мумкин бўлади. Ажабланарлиси шундаки, ҳужумчининг Гари Невил билан яқинда бўлиб ўтган суҳбати бўлди.Унда Кейн қандай қилиб совринларни қўлга киритмоқчи эканлигини ва Леви уни тушунишига қандай умид қилишини айтиб ўтди. Аммо у хўжайин уни қўйиб юборишни хоҳламаслигини тушунади ва фақат жамоа манфаатлари ҳақида ўйлайди.

Барча ҳаракатлар шуни кўрсатадики, Кейн Евро-2020 бошланишидан олдин кўп нарсаларга аниқлик киритишни истайди, аммо Леви жим. Бу вазиятда шубҳа йўқки, Кейн ва унинг укаси Чарли агенти сифатида уни сотувга қўйишни талаб қилишади.

Бир-икки ой олдин оммавий ахборот воситаларида Кейннинг трансфер қиймати 150 миллион фунт бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Кўпми? Кам! Агар сиз ҳақиқатан ҳам севимли футболчингизни баҳоласангиз, унда бундай харажатларга қараганда анча қиммат. Манбалар аллақачон бошқа рақамни кутишмоқда - 200 миллион.

Интервьюда Кейн бундай суммалар деярли адолатли эмаслигини тан олди, аммо Леви бунга аҳамият берадими? Улар Кейнни сотишни хоҳламайдилар, ҳатто футболчига ўринбосар топмадилар. Кейинги мавсумда сиз Чемпионлар Лигасига киришингиз мумкин. Бу 50 миллион фунт дегани. Бу йил 200 миллионга сотишдан кўра яна бир йил кутиб, Кейнни 100 миллионга қўйиб юборган маъқул.

Кейнни сотиб олишга кимда имкон бор

Барча кўрсаткичлар Кейн «Манчестер Сити»ни исташини кўрсатмоқда, аммо амалдаги чемпион камдан-кам ҳолларда футболчиларни катта пулга сотиб олади. “Сити“ 100 миллиондан ортиқ тўламоқчи эмас шунинг учун воқеаларнинг бундай ривожланиши эҳтимолдан йироқ. «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ҳам қизиқиш билдирмоқдалар ва уларнинг маблағлари етарли, аммо улар таваккал қилишмайди, айниқса футболчи ҳафтасига 300 минг фунт маош олишни хоҳлайди.

Сўнгги пайтларда у тез-тез жароҳат олаётганини ва ёши ўттизга қараб кетаётгани ҳеч кимга сир эмас. Кимки уни сотиб олса, уни қайтиб қимматроқ нархга сотмаслиги аниқ. Леви ҳам Кейнни лигадаги рақибларига бермоқчи эмас. Буларнинг барчаси катта эҳтимол билан таклиф ПСЖдан эканлигини кўрсатади. Тўғри, Кейннинг ўзи ҳеч қачон бошқа мамлакатда ўйнашни хоҳламаган ва Лига 1 орзу қилинган чемпионат ҳам эмас.

Кейнни қандай алмаштириш мумкин? Савол нафақат гол уриш қобилиятида, балки етакчилик қобилиятида ҳам. У шунчаки юлдуз эмас, балки клубдаги биринчи рақамли шахс. Агар Кейн сотилса, унинг ўрнига футболчи қачонки Ҳарри жамоадан 100 % кетганидан кейин топилади. Леви воқеаларнинг бундай ривожланиши ҳақида ўйлашни ҳам хоҳламайди. Унинг хаёлида бошқа фикрлар бор.

Бир нарса аниқ: яқин ҳафталарда ОАВда Оливе Жиру, Ромелу Лукаку, Лаутаро Мартинес, Лука Ёвич, Антони Мартиал, Мусса Дембеле ва бошқалар ҳақида хабарлар тарқалишни бошлайди.

Янги мураббий

Бу Леви учун устувор масала. Ҳамма Кейннинг кетиши ҳақида гапирмоқда. Аммо клубнинг диққат маркази янги мураббий топишга қаратилган. Ҳозирча қидирув муваффақиятли бўлди, деб бўлмайди. Брендан Рожерс бу имкониятни рад этди ва Юлиан Нагелсманн «Бавария» ни танлади.

Аммо идеал янги мураббий Кейнни ишонтириб жамоада олиб қолиши мумкин. Катта ном уни клубга яна бир имконият беришига ишонтириши мумкин эди. Агар Гарет Саутгейтга ўхшаган,  ҳурматга сазовор киши келса, у чиқиш йўлини қидиришни тўхтатиши мумкин. Аммо ҳозирча ҳеч нарса содир бўлмаяпти, демак, Кейн эркинлик сўрашда давом этади. Ўз вақтида Моуриньо уни қолишга ишонтирган, аммо бу нимага олиб келгани хаммага маълум.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:25, 30.05.2021.
Ўқилди: 3140 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.