Кириш Регистрация

ЕЧЛ ғолиби янги трансферлар учун қанча пул сарф этмоқчи?

Баҳо:
+1 | -

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель Лондон клуби эгаси Роман Абрамовичдан бир нечта янги футболчиларни сотиб олишни сўради, деб хабар бермоқда The Telegraph.

«Челси» ёзги трансферлар билан таркибни кучайтириш учун 200 миллион фунт (232 миллион евро) сарф қилиши мумкин. Тухелнинг истаклар рўйхатидан ҳужумчи, ярим ҳимоячи ва ҳимоячи сотиб олиш ўрин олган. Тухель Абрамович билан Портуда 30 май куни Чемпионлар Лигаси финалидан кейин, Англияга учиб кетиш олдидан учрашган.

Мураббий ва клуб эгаси «Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку ҳамда «Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейн ва «Вулверхемптон» футболчиси Адама Траорени сотиб олиш каби трансферларни муҳокама қилишган.

Тухелнинг шахсан ўзи «Боруссия М»дан Йонас Хофманн, «Вест Хем»дан Деклан Райс ва «Монако» дан Аурелиене Чуаменига қизиқиш билдирган. Шунингдек, Тухель ва Абрамович ҳимоячи Тиаго Силванинг шартномасини яна бир йилга узайтиришга келишиб олганлар.

Немис мураббийи яна бир марказий ҳимоячи Антонио Рюдигернинг шартномаси янгиланишини истамоқда, аммо инглиз клуби музокараларда ҳали ҳам муваффақиятга эришмаган. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Челси» еттита янги ўйинчи учун 200 миллион фунт сарфлаган эди.

Манба: The Telegraph
Киритилди: 23:56, 31.05.2021.
Ўқилди: 6628 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик