Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Евроиттифоқ суди ФИФА ва УЕФАга қарши Европа Суперлигаси даъвосини рўйхатдан ўтказди

Баҳо:
+ | -

Европа Суперлигаси ташкилотчилари ФИФА ва УЕФА тақиқларидан кейин ҳам курашни давом эттирмоқда.

Евроиттифоқ суди рақобат тўғрисидаги қонунни бузгани сабабли ФИФА ва УЕФАга қарши Суперлига иштирокчиларининг даъвосини рўйхатдан ўтказган, бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги саҳифасида хабар берилди.

Қайд этиш жоиз, дастлабки даъво Мадрид судига берилганди.

Аввалроқ, УЕФА Суперлигани тарк этмаган «Реал», «Барселона» ва «Ювентус»га нисбатан интизомий иш чоралари қўзғатилганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 18 апрель куни 12 клуб бошчилигида Европа Суперлигасига асос солинганди. Орадан икки кун ўтиб қатор клублар бирин-кетин лойиҳани тарк эта бошлади ва Суперлига лойиҳаси вақтинча тўхтатилди. Айни дамда фақат «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» лойиҳадан воз кечмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:38, 01.06.2021.
Ўқилди: 3982 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик