Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Расман! Винисиус «Реал» билан шартномасини узайтирди

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор Мадриднинг «Реал» клуби билан янги шартнома имзолади. Янги келишув 2032 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

«Винисиус Жуниор 2018 йилнинг июль ойида 18 ёшида «Реал» сафига қўшилган. Клубдаги саккиз мавсуми давомида у 375 та учрашувда майдонга тушиб, 128 та гол урди ва 14 та совринни қўлга киритди: икки марта Чемпионлар лигаси, уч марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, икки марта УЕФА Суперкубоги, уч марта Испания чемпионлиги, бир марта Испания Кубоги ва уч марта Испания Суперкубогида ғолиб чиқди.

Ушбу совринларнинг барчасини қўлга киритишда унинг ўйини, голли узатмалари ва ҳал қилувчи голлари муҳим аҳамият касб этди. Жумладан, у Чемпионлар лигасининг сўнгги икки финалида ҳам гол уришга муваффақ бўлган.

Винисиус Жуниор клуб тарихидаги энг муваффақиятли даврлардан бирида жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бирига айланди», — дейилади «Реал» расмий сайтида.

Винисиус 2018 йилнинг ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Мадрид клубига Бразилиянинг «Фламенго» жамоасидан 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган.

Ўтган мавсумда ҳужумчи «Реал» сафида 53 та учрашувда иштирок этиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:20, 06.08.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик