Англия Премьер Лигаси 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси номига номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатдан Рубен Диаш («Манчестер Сити»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Мэйсон Маунт («Челси»), Жек Грилиш («Астон Вилла»), Томаш Соучек («Вест Ҳэм»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ва Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») жой олган.
Рубен Диаш — 32 ўйинда 1 та гол;
Кевин де Брюйне — 25 ўйинда 6 та гол ва 12 та голли узатма;
Бруну Фернандеш — 37 ўйинда 18 та гол ва 12 та голли узатма;
Мэйсон Маунт — 36 ўйинда 6 та гол ва 5 та голли узатма;
Жек Грилиш — 26 ўйинда 6 та гол ва 10 та голли узатма;
Томаш Соучек — 38 ўйинда 10 та гол ва 1 та голли узатма;
Муҳаммад Салоҳ — 37 ўйинда 22 та гол ва 5 та голли узатма;
Ҳарри Кейн — 35 ўйинда 23 та гол ва 14 та голли узатма.