Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Жанубий Америкадаги ҳангомалар: Копа Америка ўтказилади(ми)?

Баҳо:
+ | -

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган Копа Америка мусобақаси билан боғлиқ бўлган кўплаб хабарлар мавжуд. Жумладан, бу йилги мусобақа тарихда илк маротаба икки мамлакат – Аргентина ҳамда Колумбия мезбонлигида ўтиши белгиланган эди. Май ойини ўрталарида Колумбия мезбонликдан маҳрум этилганлиги ҳақида хабарлар чиқа бошлади. Бунга сабаб, мамлакатда бўлаётган халқ норозилик ҳаракатлари эди. Ушбу ҳаракатлар бевосита расмий ҳукумат ва давлат президенти — Иван Дюкега алоқадор. Шу туфайли, турнир ташкилотчилари томонидан Колумбия расман мезбонликдан олиб ташланди.

Эндиликда, қитъанинг нуфузли мусобақаси бутунлай бошқа давлат – Бразилияда ўтказилиш эҳтимоли пайдо бўлди. Агар шундай бўлса, 2019 йилги Копа Америкада, ўз уйида зафар қучган Баразилия, турнирга икки маротаба кетма-кет мезбонлик қилаётган тарихдаги илк мамлакатга айланади. Бунинг асосий сабаби – иккинчи мезбон давлат ҳисоблаган Аргентинадаги коронавирус билан боғлиқ қалтис вазият.

Аргентинадаги пандемия билан боғлиқ аҳвол яхши эмас. У ерда ўтган 7 кун давомида 35 минг касалланиш ҳолати ҳамда 500 та ўлим қайд этилган. Мамлакат кучли карантинга кириш арафасида турибди. Пандемия бошидан буён, умумий 77 мингдан кўпроқ ўлим юз берган.

КОНМEБОЛ Бразилия президенти Жайир Болсонейро ва унинг ҳукумати ҳамда Бразилия Футбол Конфедерациясига синовли, қийин дамларда ўз бағрини очиб, турнирни ўтказишга тайёрлигини билдираётгани учун алоҳида миннатдорчилик изҳор этди.

Умуман олганда, Бразилияда ҳам вирус билан боғлиқ вазият анча аянчли. Ҳозирги кунда, 460 мингдан зиёд инсон коронавирусдан вафот этган. Таҳлилчилар фикрига кўра, июнь ойининг охирларига бориб мамлакатда яна бир вирус тўлқин бўлиши кутилмоқда.

Бундай қарорга Жанубий Америка бош футбол органи – КОНМEБОЛ, душанба кунги узоқ таҳлиллардан кейин келди ва ўзининг Твиттердаги расмий саҳифасида эълон қилди. Турнирда Бразилия термаси амалдаги чемпионлигини ҳимоя қилишади. Шунингдек, Твиттер тармоғидаги саҳифада шундай дейилади: "Мезбон шаҳарлар ва учрашувлар тартиби тез орада тасдиқланади. Дунёдаги энг кўҳна футбол байрами футбол ихлосмандларини ўзига чорлайди!" Мусобақа 13 июндан 10- июлгача бўлиши режаланган.

Жанубий Америка терма жамоаларининг барчаси ушбу ҳафтада старт оладиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборишган. Бошқа кўплаб халқаро турнирлар сингари, Копа Америка ҳам ўтган йили ўтказилиши керак эди. Аммо коронавирус мажбурий қолдирилишларга сабаб бўлганди.

Копа Американинг 2020 йилги формати бошқача услубда ўтиши белгиланганганди: жамоалар иккита мезбон давлатлар бошчилигида 5 тадан, икки гуруҳга бўлиниши, ҳар бир гуруҳдан 4 та энг яхши натижа эгалари плей-оффга йўлланма олиши кўзда тутилган бўлиб, финал баҳси эса, Колумбиянинг Барранкия шаҳрида ўтиши режаланган эди. Турнирда қитъадан ташқарида бўлган меҳмон жамоалар таклиф этиш анъанаси мавжудлиги боис, Қатар ҳамда Австралия термалари жалб қилинган эди. Аммо иккала Осиё вакили ҳам февраль ойида пандемия туфайли турнирда қатнашмаслигини билдиришган.

Жалолиддин Исматов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:00, 02.06.2021.
Ўқилди: 4545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6884]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3215]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3101]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2354]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2105]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2098]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1961]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1884]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1682]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1587]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик