Германиянинг "Штутгарт" ва Россия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Павел Погребняк Англиянинг "Фулхэм" клубида тиббий кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда Sky Sports расмий Твиттери хабар тарқатди.
Бунга қадар футболчининг агенти Олег Артёмов Sports.ru га берган интервьюсида Погребняк билан "Фулхэм"дан бошқа бир қатор клублар ҳам қизиқаётгани ҳақида айтиб ўтганди.
"Погребняк фаолиятини қайси клубда давом эттириши борасидаги масала ҳали ёпилганича йўқ. Келишув "Фулхэм"дан бошқа клублар билан ҳам олиб борилмоқда. Англияда Павел билан фақат "Фулхэм" қизиқаётгани йўқ", дейди футболчининг агенти. Айтиш керакки, Погребняк "Фулхэм" вариантида тўхталса, Премьер-лига аъзоси уни ярим йил ижара асосида ўйнатиб кўради.