Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов белгиялик футболчи Кевин Де Брюйненинг жароҳати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Белгия терма жамоасининг сўнгги учрашувини кўрганмисиз? Унда қандай хулосалар қилдингиз?
- Кўпчилик ОАВ Де Брюйне жароҳат олганидан хурсанд бўлишимиз кераклиги ҳақида ёзишди. Аввало, бу нарсадан Худо асрасин. Бу футболчи, бизнинг ҳамкасбимиз. Салоҳ Жаҳон чемпионатидан олдин, жароҳат олганида ҳам хафа бўлганимизни яширмадик. Афсус. Чунки бу футболчилар Жаҳон ва Европа чемпионатларини безаб турибди. Биз ҳеч кимга ёмонлик тиламаймиз. Биз Бельгияга қарши Де Брюйне билан ҳам, усиз ҳам ўйнашга қодирмиз. Зўр футболчи. Умид қиламизки, у яхшиланади ва бизга қарши ўйнайди. Бельгияликларнинг кечаги ўйинини кўрмадим, аммо биз буни табиий равишда томоша қиламиз. Яъни гап шундаки, бизда эртага ўйин бор ва биз ушбу учрашувга тайёргарлик кўряпмиз.