Германиянинг "Штутгарт" клуби аъзоси Павел Погребнякнинг "Фулхэм"даги тиббий хулосалари ижобий бўлмади. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.
Футболчининг тиззасида муаммолари бор. Бундан ташқари айни пайтда Павел Буюк Британияда ишлаш рухсатномасига эга эмас. Мазкур икки сабаб туфайли "Фулхэм" Погребнякни қабул қилмаслиги мумкин. Маълумот ўрнида айтиш керакки, Англия клуби Россия миллий терма жамоаси аъзосини ярим йилга ижарага олмоқчи эди.