«Эвертон» ҳужумчиси Луи Саа мавсум сўнггига қадар ижара асосида «Тоттенҳэм»да тўп суради. Бу ҳақда «Би-Би-Си» хабар бермоқда.
Англия чемпионатининг ушбу мавсумида 18 учрашувда майдонга тушган Саа битта гол урган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «тақачилар»нинг россиялик ҳужумчиси — Роман Павлюченко «Сандерленд»га ижара берилиши ҳақида хабарлар берилганди.