Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Бошланиши чакки эмас ёхуд Элдор Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятига яна бир назар

Баҳо:
+ | -

Италия «А» сериясининг сўнгги тури доирасидаги «Кальяри»га қарши кечган сафар учрашувида Элдор Шомуродов  рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ғалаба голи муаллифига айланди: ҳужумчимиз дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, тўпни моҳирлик билан унинг устидан ошириб қўйди. Элдор сўнгги 6 учрашувда 5та гол урди, бутун мавсумда эса - 8та. Шу тариқа «Женоа» тўпурарлари рўйхатида Жанлука Скамакка (12) ҳамда Маттиа Дестродан (11) кейин учинчи ўринни эгаллади. Sports.ru сайти Шомуродовнинг Италиядаги дастлабки мавсуми ҳақида мақола тайёрлади.

Элдор 2020 йилнинг 1 октябрида «Ростов»дан «Женоа»га ўтди ва Илёс Зейтуллаевдан кейин «А» серияда тўп сурган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди.

Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятида кузатилган асосий эпизодлар:

* Аввалига ишлар кўнгилдагидек кечмади - Шомуродов дастлабки икки ойни голсиз ўтказди (3 учрашувда тўп киритолмади, шунча ўйинни жароҳати сабаб ўтказиб юборди). Шу паллада агент Марко Трабукки Элдорнинг Италиядаги фаолияти узоққа чўзилмаслигини тахмин қилди. «Шомуродовни яхшилик кутмаяпти. У «Женоа»да 90 дақиқа давомида учта яхши узатмани қабул қиляпти. Бу «Женоа» учун катта хато, «Ростов» учун самарали келишув бўлди. Нега «Женоа» бу футболчини сотиб олди? Клуб шунчаки, катта хатога йўл қўйди. Шомуродовга ҳужумкор ўйин намо­йиш этадиган жамоа керак. «Рос­тов»да ажойиб узатмаларни амалга оширадиган Роман Ерёменко бор эди. Қолаверса, унинг Россиядаги сўнгги йили омадсиз кечди. Шомуродовга ҳурмат билдирган ҳолда, бу муваффақиятсиз трансфер бўлди, деб қўрқаман. Тез орада уни Россияга ярим нархига қайтариш мумкин бўлади», - деди Трабукки.

* Элдор 30 ноябрь куни «Парма» дарвозасини ишғол қилиб, шу тариқа барча танқидларга жавоб қайтарди. Гол меҳнат эвазига урилди, лекин у «Женоа»га ёрдам бермади - «Парма»га 1:2 ҳисобида имконият бой берилди.

* Шомуродов кейинги голини 2021 йилнинг январида «Сассуоло» билан ўйинда амалга оширди - 64-дақиқада юқоридан узатилган тўпни боши билан узоқ бурчакка йўналтириб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо «Женоа» 83-дақиқада гол ўтказиб юборди ва яна 1:2 ҳисобида енгилди.

* Ўзбек ўғлони 20 февраль куни «Верона»ни ранжитди - захирадан майдонга тушганига атиги уч дақиқа ўтар-ўтмас, гол урди. Рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб, уни дарвозанинг пастки бурчагига жойлади. Ўша учрашув дуранг билан хотима топди.

* Шомуродовнинг кейинги тўққиз учрашуви жимжитликда кечди. Тўртинчи гол эса 24 апрель санасида «Специя»га қарши учрашувда урилди. 63-дақиқада захирадан майдонга тушган форвард жарима майдонига ошириб берилган тўпга ҳимоячилардан илдамроқ етиб бориб, дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди. Учрашув «Женоа»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

* Кейинги турда «Лацио»га қарши кечган баҳсда Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, мураббий ишончини оқлади. 56-дақиқада римликлар 4:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди, аммо Скамакка 80-дақиқада пенальти ёрдамида фарқни қисқартирди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Элдор Рейнанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб, фарқни биттага камайтирди. Бироқ генуяликларга шу куни бошқа тўп киритиш насиб қилмади - 3:4.

* Шомуродовнинг навбатдаги ёрқин ўйини 37-тур доирасидаги «Аталанта»га қарши баҳсга тўғри келди. Биринчи бўлимдан сўнг Гасперини шогирдлари «Женоа»ни аяшмади - 0:3, аммо 48-дақиқада Элдор бергамоликлар ҳимоясидаги пала-партишликдан фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бунга «Аталанта» тезда жавоб қайтарди, аммо дастлаб Пандев, 84-дақиқада эса Шомуродов тўп киритиб, интригани тиклашди. Аммо натижа яна 3:4.

Кўриб турганингиздек, Шомуродов баҳорда анча фаоллик кўрсатди, аммо унинг уринишлари жамоасига очко келтирмади.

Статистика Элдорнинг меҳнаткашлиги ва жамоавий ўйинга мойиллигини кўрсатиб турибди. У бир учрашув мобайнида ўртача 21та прессинг ҳаракатини амалга оширади. Тўпни олиб қўйишга интилиш кўрсаткичи эса унинг позициясида тўп сурадиган 96 фоиз футболчиникидан кўпроқни ташкил этади.

«Женоа» спорт директори Франческо Марокко ҳам ўзбекистонлик ҳужумчининг ўйинларидан ҳайратда эканлигини яширмади. «Биз ажойиб трансферни амалга оширдик, улкан истиқболга эга футболчини олиб келдик. Биз унинг Италияга мослашиш жараёнидан мамнунмиз. У ҳали тўлақонли шакллангани йўқ, аммо келгуси мавсум бундан-да серғайрат бўлишига ишонамиз», - дейди Марокко.

Элдорнинг ўзи ҳам мамнун: «Италия футболи мен ўйлагандан қийинроқ, аммо танловдан мамнунман, зеро юқори лигаларда ўйнаш орқали ўсишга эришиш мумкин. Генуяда ўзимни қулай ҳис қиляпман. Давиде Баллардини («Женоа» бош мураббийи) менга кўп нарсани ўргатди, айниқса, тактика масаласида. Узоқ вақт РПЛда ўйнаган Кришито билан ҳам яхши алоқадаман, аммо мослашиш пайтида энг кўп ёрдамни Даниэл Думбравану (молдовалик футболчи, «Женоа» ёшлар жамоасида ўйнайди) берди. Жамоага эндигина келганимда, у кўп ҳолларда таржимоним вазифасини бажарди».

Кейинги мавсум Шомуродовнинг Европадаги фаолиятида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Элдор энг яхшилар қаторида

Нафақат Италия спортига ихтисослашган ОАВ, балки бутун дунё спортида катта нуфузга эга La Gazzette dello Sport журнали «А» сериянинг якунланган мавсуми сарҳисоби ўлароқ энг фойдали 100 нафар футболчи рўйхатини тузиб чиқди. Унда 1-ўрин «Интер» билан чемпионликни тантана қилган бельгиялик Ромелу Лукакуга берилди. Кучли учликдан эса «Милан» сардори Франк Кессие ва «Ювентус» юлдузи, мавсум бош тўпурари Криштиану Роналду жой олишди. Биз учун эътиборли томони, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам энг яхши 100 нафар футболчи қаторида эътироф этилди. Аниқроқ айтсак, «Женоа» сафида 8та гол ва 2та самарали узатма муаллифига айланган миллий жамоамиз ҳужумчиси 5,94 балл билан 85-ўринни банд этди. Умуман олганда, топ-100га «Женоа»дан яна Давиде Заппакоста (30-ўрин), Маттиа Дестро (46-ўрин), Маттиа Перин (72-ўрин), Жанлука Скамакка (84-ўрин) ва Милан Бадель (97-ўрин) ҳам киришди.

Х.ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:00, 06.06.2021.
Ўқилди: 8301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.