Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Андижон» терма жамоамиз хатосини такрорлади

Баҳо:
+5 | -

Бугун «Олмалиқ» клубининг пойтахтдаги навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ниҳоясига етди.

Футболчиларга дам берилишидан олдин, «Чилонзор» стадионида «Андижон» жамоаси билан назорат ўйини ўтказилди. Оппоқ қорга бурканган майдонда ўтган баҳсда ҳисоб очилмади.

Ўйин якунлангач, «Ўзбекистон» меҳмонхонасида кичик йиғилиш бўлиб ўтди. «Олмалиқ» бош мураббийи Игорь Шквирин машғулотларда иштирок этган барча футболчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Жамоа аъзоларига 3 февралга қадар дам олишга рухсат берилди.

Иккинчи йиғинда қатнашган Акмал Алимардонов, Артур Шапран ва Алишер Узоқовга жавоб берилди. Бунгача «Қизилқум» билан баҳсдан сўнг, жамоа таркибини Зоҳид Раупов, Дониёр Ҳамидуллаев, Абдулатиф Абдуқодиров ва Илҳом Комиловлар тарк этишганди. Шунингдек, ўша учрашувда майдонга тушган Тимур Акчурин, Баҳодир Юсупов ва Александр Чекмарёвларнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келмади.

Жамонинг кейинги ўқув-машғулот йиғини ҳам Тошкентда давом этади. Навбатдаги йиғин давомида «Олмалиқ» ПФЛ кубоги мусобақасида иштирок этишни режалаштирган.

ОЛМАЛИҚ – АНДИЖОН 0:0
ОЛМАЛИҚ: Тимур Ғаниев (Роман Абдулов, 35; Никита Шквирин, 72), Баҳром Юлдашев (Миржалол Қурбонов, 46), Фаррух Нурлибоев, Сирож Ҳамроев, Азамат Исроилов (Ильдар Юлдашев, 65), Исроил Эргашев (Мурод Тошматов, 46), Достон Абдураҳмонов (Тимур Галимов, 46), Зафар Тўраев (Тимур Айзаттулов, 46), Суҳроб Бердиев (Маъруф Муродов, 46), Александр Востриков (Баҳодир Валиев, 46), Абдураззоқ Жўраев (Жаъфар Ирисметов, 46).
АНДИЖОН: Александр Петухов (Лочин Долимов, 46), Азамат Исаев (Адҳам Нормуҳаммедов, 49), Александр Половков, Ильдар Маматказин (Раҳим Қодиров, 82), Мақсуд Ҳаитов (Дониёр Ҳасанов, 80), Рустам Аъзамов (Жасур Қосимов, 62), Даврон Турсунов, Иброҳим Отахонов (Тимур Васильев, 46), Акмал Жўрабоев (Ислом Аҳмедов, 56), Баҳром Абдураҳимов (Икром Ибрагимов, 45), Асрор Раҳмонов (Акбар Хўжаев, 32).
Ҳакам: Бахтиёр Намозов

Манба: fc-olmaliq.uz

«Олмалиқ»-«Андижон» учрашувида қизиқ бир ҳолат кузатилди. Газетамиз билан ҳамкорлик қилувчи фотосуратчи Ҳасан Пирмуҳаммедов томонидан туширилган суратга қарасангиз, майдонда бир вақтнинг ўзида уч нафар 19-рақамда тўп сурган футболчига кўзингиз тушади. Қизиғи, уларнинг икки нафари «Андижон» либосида эди. «Андижон» сафида бир хил — 19-ракам остида Тимур Васильев ва Адҳам Нормухаммедов ҳаракат қилган бўлса, «Олмалиқ»да Маъруф Муродов шу рақамда тўп сурди

Афтидан, терма жамоамиз услубини ўзлаштиришга ҳаракат қилаётган «Андижон» Вадим Абрамов жамоаси томонидан йўл қўйилган хатоларгача такрорламоқда.


 

Киритилди: 21:05, 31.01.2012.
Ўқилди: 16885 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.