Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Погребняк: "Фулҳэм"да камроқ топаман. Бироқ Еврода ўйнашим муҳимроқ"

Баҳо:
+ | -

Россия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Павел Погребняк нима "Штутгарт"ни "Фулхэм"га алмаштиргани ҳақида тўхталиб ўтди.

- "Фулхэм" таклифи ҳақида узоқ ўйлашга тўғри келдими?
Агар мен 20-23 ёш атрофида бўлганимда эди, ҳеч бир иккиланишсиз чемадонимни олиб Англияга йўл олардим. Ҳозир менинг оилам бор ва мен у ҳақда ўйлашим керак. Яқинларим билан маслаҳатлашдим. Бундан ташқари янги мамлакатга, унинг чемпионатига йўл олиш шунчаки оддий нарса эмас.

- Ушбу трансфернинг қандай минус ва плюс томонларини кўра олдингиз?
Спорт томонлама ижобий режалар кўрмоқдаман. Болалигимдан Англияда тўп суришни орзу қилардим. Чунки Премьер-лига жуда кучли ва қизиқарли чемпионат. Деярли ҳар иккинчи ўйинда лидер клубга қарши кураш олиб бориш керак бўлади. Бундан ташқари Еврода ўйнай олишим жуда муҳим. "Фулхэм"да ўйнаб кета олишимга ишончим комил. Айнан шу жиҳатлар якуний қарор қабул қилишимда муҳим рол ўйнади.

- Молиявий томондан нимадир юта олдингизми?
Яширишни хоҳламайман. Балки ишонмассиз, лекин пул борасида йўқотиш бор. Евро-2012 кутиб турганда, пул мен учун муҳим рол ўйнамайди. Лекин пул сўнгги ўринда ҳам эмас. Пул ҳақида эшитиш ким учун қизиқарли? Эвазига мен фарзандларим ва набираларимга Англияда ҳаракат қилганим ҳақида айтиб беришим мумкин бўлади.

- Бош мураббий билан гаплашиб улгурдингизми?
Мартин Йол менга қўнғироқ қилди. У ҳам инглизчада, ҳам немис тилида бемалол гаплаша олади. Шунинг учун тил борасида ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Суҳбат давомида мураббий менга қизиқаётганини ҳис қила олдим. Голландиялик мутахассис мени тезроқ кўришга ошиқаётганини яширмади. Умуман олганда мен голландияликлар билан яхши чиқишаман. Аввалига Хиддинк, кейин Адвокат. Мана энди Йол.

- Яқиндагина Динияр Билялитдинов Россияга қайтиб келди. Сизга ҳам шундай таклифлар бўлганмиди?
Ҳар қандай клуб вариантини кўриб чиқишга имкониятим йўл бермасди. Мен билан ким алоқага чиққан бўлса, барчасига бу масалани ёзга қолдиришни тушунтирдим. Мен ёзга қадар "Фулхэм" аъзосиман ва бундан хурсандман.

- Янги клубда ўз олдингизга қандай мақсад қўясиз?
Иложи борича тезроқ клубдошларим билан тил топишиш ва инглизча услубга кўникиб олишим керак. Жамоа кучли футболчилардан ташкил топган. Ҳужумда Англия терма жамоасида ўйнайдиган Джонсон ва Замора бор. Шунингдек мухлислар катта ишонч билдирадиган Брайн Руис ҳаракат қилади. Шунингдек бир қатор ажойиб футболчилар бор клубда. Улар билан рақобат мен учун қизиқарли бўлади", дейди Погребняк "Советский спорт" нашрига берган интервьюсида. 

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:19, 01.02.2012.
Ўқилди: 13212 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.