Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм 0-5 Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Франция. Иккинчи имконият

Баҳо:
+ | -

2016 йилги Европа чемпионатида французлар чемпион бўлишга ҳақли ўйин кўрсатиб, финалнинг қўшимча дақиқаларида Португалиядан аламли мағлубиятни қабул қилиб олишган эди. Энди эса Диде Дешам шогирдларида бу хатони тўғирлаш учун иккинчи имконият бор. Агар бу амалга ошса, французлар ўзларининг ХХ аср охиридаги натижаларини такрорлашган бўлади (1998 йилги мундиал ғолиблиги ва 2000 йилдаги Европа чемпионлиги).

Франция терма жамоаси таркиби шунчки фантастик даражада. Мбаппе, Канте, Погба ва Гризманн ёнига Бензема ҳам қўшилди. Гарчанд, «Реал» ҳужумчиси мусобақа арафасида жароҳат олган бўлса ҳам турнирда майдонга қайтиш эҳтимоли бор. Албатта Жируни ҳам унитмаслик. 34 ёшда бўлишига қарамай терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар Анрига етиб олиш учун Жируга яна 5та гол керак. Шундай экан иштиёқ Жируда ўта юқори даражада.

Дешам қўл остида юқори маҳоратга эга футболчилар тўпланишган. Дарвозани қўриқлаётган Лёрисдан тортиб терманинг асосий қуроли сифатида қаралаётган ҳужумгача. Юқорида исми тилга олинган ҳужумчилардан ташқари таркибда

«Монако» тўпурари Бен-Еддер, «Барселона» келажаги Усмон Дембеле ва афсонавий футболчи фарзанди Маркус Тюрам ҳам бор. Бу таркиб билан Дешам шогирдлари ҳар қандай турнирда фаворит бўлиши аниқ.

Шундай кучли таркибга эга бўлса ҳам французларни таслим этиш мумкин. Буни саралашда Туркия терма жамоаси исботлади. Турклар «учранглилар»га қарши икки ўйинда 4 очко ишлашди. Бу ўйинларда жароҳати боис Мбаппе майдонга тушмади аммо бу етарлича баҳона бўла олмаслиги аниқ. Қийинчиликларга қарамай Франция саралашда биринчи ўринни эгаллай олди. Турклардан бошқа ҳеч ким мундиал ғолибларидан очко тортиб олишолмади. Мазкур саралаш баҳсларида жамоанинг асосий қуроли Оливе Жиру бўлди. У киритилган 25 голдан 6тасига муаллифлик қилди. Шу сабабли ҳам Дешам уни қайдномага киритди.

Ўлим гуруҳидан жой олган Франция терма жамоаси бу ерда ҳам фаворит сифатида кўрилмоқда. Гарчи гуруҳда ажойиб таркибга эга Германия ва Роналдуси бор Португалия бўлса ҳам кўплаб мутахассислар айнан Дешам шогирдларининг имкониятини юқори баҳолашмоқда. Франция термаси мусобақадаги илк ўйинни Германияга қарши ўтказади. Гуруҳда улар нечинчи ўринда бўлиши мазкур ўйин натижасига кўпроқ боғлиқ бўлса ажаб эмас.

Кейинги постларда «Ф» гуруҳининг қолган иштирокчиларига тўхталамиз.

Ҳасан Турдиалиев

Манба: t.me/Turdialiyev_Hasan
Киритилди: 09:40, 10.06.2021.
Ўқилди: 4766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.