Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Илҳом Ханжариев: «Жамоамиз чемпионлик учун курашишга тайёр»

Баҳо:
+ | -

Эртага Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси Душанбе шаҳри мезбонлик қиладиган CAFA U20 Women’s Championship 2021 халқаро турниридаги ўз иштирокини бошлайди.

Бугун Душанбедаги “Республика марказий стадиони” анжуманлар залида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жамоамиз бош мураббийи Илҳом Ханжариев ва жамоа сардори Тожинисо Рашидова иштирок этди.

– Авваламбор, Тожикистонда бундай мусобақани ташкил қилинаётгани учун Марказий Осиё футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Тошкент ва Душанбе биродар шаҳарлар ҳисобланади ва шу сабабли ҳам, барчамизга шаҳар жуда ёқди.

Жамоанинг тайёргарлигига келсак, бу ерга келишдан аввал Тошкентда бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ўтказдик. Бундан ташқари, март ойидаги ҳам йиғин ташкил этилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон аёллар чемпионати қизғин паллада. Биринчи давра якунланди ва барча қизлар мазкур мусобақада ўз клуби сафида оптимал формада тўп сурмоқда.

Душанбега парвоз билан боғлиқ муаммолар бўлмади, биз тезда учиб келдик. Тожикистон футбол федерацияси бизни илиқ кутиб олди, умуман олганда, ҳаммаси яхши.

Биз бу ерга шунчаки таркибни шакллантириб олиш ёки Осиё Кубогининг саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш учун эмас, балки ўз олдимизга қўйган вазифамиз — ғалаба қозониш учун келдик.

Эрон терма жамоаси бизнинг асосий рақибимиз эмас, бу турнирдаги барча жамоалар биз учун жиддий қаршилик кўрсата олади. Пандемия ҳаммага таъсир қилди. Аммо ўтган йили ҳам маҳаллий чемпионатни ўтказдик. Бу йил пандемия бизга ҳам таъсир қилди, лекин 2020 йилдагидек даражада эмас ва жамоа оптимал ҳозир формада.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:57, 10.06.2021.
Ўқилди: 1974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик