Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон — Жаҳон чемпионатида ўйнамаган энг яхши жамоалардан бири

Баҳо:
+ | -

Шу пайтгача, Марказий Осиёда жойлашган ҳеч бир мамлакат термаси Жаҳон чемпионати қатнашчиси бўла олмаган.

1991 йил Совет Иттифоқи қулагандан кейин минтақада 5 та янги ва ёш мамлакатлар пайдо бўлди. Кўплаб сабаблар борлигидан, бу минтақа давлатлари ўз имкониятидан тўла фойдалана олмаётир. Шунингдек, футбол борасида ҳам. Минтақадаги энг оммавий спорт тури бўлган футболга бўлган қизиқиш, Ўзбекистонда ўта кучли.

Барчаси мустақилликдан атиги 3 йил ўтиб бошланди. Миллий терма жамоа ўшанда, 1994 йилги Япониянинг Ҳиросима шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида, зафар қучишга эриша олган. Турнирда фаворит деб мезбон Япония ва энг яқин қўшни мамлакат, Жанубий Корея қаралаётган эди. Гуруҳдаги рақиблари билан тенглаша олишига ишонилмаган Рустам Акмалов 10 минг фунт буджетга эга бўлган, 17 та футболчи, 2 та мураббий ва биттагина жамоа шифокори билан Японияга ташриф буюрган эди, холос. Турнирда ўзининг ҳужумкор 4-3-3 тактикаси билан ҳаммани ҳайрон қолдирган «оқ бўрилар», гуруҳдаги рақиблари – Саудия Арабистони, Малайзия ва Таиланд тўсиғидан қийинчиликсиз ўта олишади. Плей-оффда кутилмаган вазиятда Жанубий Корея ва мезбон, Японияни енгиб, финалда Хитой билан тўқнаш келишган эди.

Японларда катта қизиқиш уйғотган финал баҳсида Хитой 4-1 ҳисобида тор-мор этилиб, ўзбеклар олтин медаль билан юртга қайтишди. Миллий мустақиллик размига айланган ушбу ғалаба ва ғолиблар ўшанда Тошкентда тантанавор кутиб олинган эди. Ажабланарлиси шундаки, ана шу эришилган натижа, ҳалиҳамон ўзбеклар учун энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг биринчи марта Жаҳон кубогига ҳаракати, 1998 йилги Франциядаги мундиал учун бўлган эди. Ўша даврда, Ўзбекистон термаси таркибида бирорта ЖЧ га йўлланма олиш учун лаёқатли ўйинчи мавжуд эмасди. Биринчи босқичдан ўтган ўзбеклар, сўнгги саралаш циклига келиб, Япония ва БАА каби кучли жамоалар босимига дош бера олмайди. Худди, Англиянинг «Тоттенҳем» клуби фаолиятида бўлгани каби, Ўзбекистон ТЖнинг ЖЧга йўли ўзига хос ва «ғалати» бўла боради.

Кейинги Жаҳон Чемпионати саралаши, 2005 йил, 6 сентябрь, Тошкент.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз уйида Баҳрайн термасини қабул қилмоқда. Икки ўйинлик баҳс ғолиби кейинги босқичда Тринидад ва Тобаго (1.3 миллион аҳолига эга) давлати термасига қарши майдонга тушиши керак эди. Албатта, ана шу ўйин ЖЧ га чиқиш учун улкан имконият дебочаси эди. Ўшанда, мезбонлар яхши шаклланган, кучли таркибга эга эдилар. Улардан бири, асосий футболчилардан ‐ Сервер Джепаров. У мамлакатнинг энг яхши футболчиларидан, икки маротаба Осиёнинг йил футболчиси (2008, 2011 йиллар) номига лойиқ кўрилган яримҳимоячи эди. Унинг атрофида кучли ва мустаҳкам ўйин конструкцияси қура оладиган фигуралар – Максим Шатских ҳамда Тимур Кападзелар бўлган.

Баҳрайн билан биринчи баҳсда бўлган ўйинда, мезбонлар эрта ҳисобни очишади. 39-дақиқада Баҳрайн дарвозаси томон пенальти белгиланган. Ўн бир метрликни муваффақиятли бажарган Джепаров икки голлик фарқни юзага келтиради. Аммо ушбу пенальти ўйин бош ҳаками, Тошимитсу Ёшида томонидан бекор қилиниб, камига Баҳрайн учун жарима зарбаси ҳам белгилаб берилади. Ўйин 1-0 ҳисобида, Ўзбекистон ғалабаси билан якун топади. Кейинчалик, УФА ўйин тўғрисида ФИФА га шикоят қилган. Унда ҳакам сабабли, Баҳрайн МТЖга техник мағлубият ёзиши талаб қилинган эди. ФИФА ҳайъати шикоят аризасини кўриб чиқиб, ушбу ўйинни қайтадан ўтказишга қарор қилган. Қайта ўйналган баҳсда 1-1, дуранг ҳисоб билан тугайди. Жавоб баҳсида ҳисоб очилмайди. Меҳмондаги гол орқали Баҳрайн термаси кейинги, ҳал қилувчи босқич учун йўл олади. Баҳрайн нефтга бой бўлган ўлкалиги жиҳатидан, ФИФА учун муҳим аҳамиятга эга эди. Боз устига, Ўзбекистон - Баҳрайн ўйини юзасидан қарор чиқарган ҳайъат аъзолигида Баҳрайн вакиллари ҳам (Ал-Халифа ва Муҳаммад) бўлган.
Тринидад ва Тобаго билан бўлган баҳсда қайсидир маънода адолат тикланади.

Ўша баҳс олдидан , Баҳрайн термаси тўпурари ва етакчиси – Алаʼ Ҳубайл жиддий жароҳат олади ва ўйинни ўтказиб юборади. Двайт Ёркнинг жамоаси Баҳрайнни енгиб, плей-оффга йўл олади.

Шу воқеалардан кейинги, ҳар учала ЖЧ саралашлари ҳам «оқ бўрилар» учун муваффақиятли ўтмаган. Баҳрайн воқеаси гарчанд энг аламли бўлган бўлса ҳам, ЖЧга энг яқин келингани ҳам айнан ўша йилги саралашлар эди. 2014 йилги Бразилия мундиали саралашида Иордания билан дуранг ўйнаган ўзбеклар, «Пахтакор Стадиони»да, пенальтилар сериясида мағлуб бўлишади. 2018 йилда Россия яшил майдонларида ўтган Жаҳон чемпионати квалификациясида ҳам ўхшаш ҳодисот билан Ўзбекистон термаси яна ЖЧ сиз қолиб кетади. Ўшанда сўнгги, ҳал қилувчи ўйинда ўз уйида Жанубий Кореяга қарши 3 очко сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган чоғда, рақибни енга олмайди. 0-0 билан тугаган баҳс сўнгида, «осиё йўлбарслари» йўлланма билан уйга қайтишган. Ўзбекистон эса ҳар сафардагидек, финал остонасида йиқилганди. Қанчалик курашувчан ва қатъиятли бўлмасин, Ўзбекистон учун ЖЧ эшиклари ҳали ҳам очилгани йўқ.

Хўш, ваниҳоят 2022 йилги футбол байрами уларга бахт олиб келармикин? Ҳозирда ўз гуруҳида Саудия билан пешқадамлик қилаётган «туронликлар»га қолган иккита ўйинда ғалаба керак бўлади. Саралаш баҳсларида сўнгги пайтларда Осиё ва Европада порлаб чиққан 25 ёшли ўзбек ўғлони – Элдор Шомуродов ҳамманинг диққат марказида бўлиб турибди. Унинг ҳисобида ҳозирда МТЖ таркибида 20 та гол мавжуд ва у бу борада тенгсиз бўлиши учун яна 15 та гол керак бўлади. Нима бўлганда ҳам, Шомуродов ва унинг термаси, Ўзбекистоннинг Қатар-2022 учун курашини кузатишда давом этамиз. Умид қиламизки, уларга бу сафар омад кулиб боқади ва «оқ бўрилар»га овози борича увиллаш насиб этади...

Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ
таржимаси

Киритилди: 14:19, 11.06.2021.
Ўқилди: 18972 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.