Франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн "Барселона" президенти Хоан Лапортанинг режасига киритилмаган. Бу ҳақда Даниэле Лонго хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, каталонияликлар Антуанни катта маоши туфайли сотишмоқчи.
Аммо ҳозирча Гризманнга харидор йўқ.
Айрим хабарларга кўра, Гризманн "Ювентус"га ўтиши мумкин. Криштиану Роналду эса "Барселона"да ўйнаши эҳтимоли кам бўлса-да бор.
Сабаби Лапорта Лионель Месси ҳам, Криштиану Роналду ҳам жамоасида ўйнашни орзу қилади.