Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ЖЧ-2022 саралаш. Ўзбекистон асабий ўйинда қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Яманга қарши учрашуви кутилганидан қийинроқ кечди.

Учрашувнинг илк дақиқаларида яманликлар бизга муаммо яратишга ҳаракат қилишди. Шу боис, Абрамов шогирдлари ўз ўйинини топиб олгунча бироз вақт кетди. Айниқса, 14-дақиқада рақибларимиз ҳисобни очиб қўйишларига бир бахя қолди. Қанотдан узатма берилган пайтда икки марказий ҳимоячимизнинг ўзаро тушунмовчилиги эвазига ҳужумчи дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятда қолди ва зарба берди. Тўп Санжарга тегиб қайтди!

Баҳснинг 19-дақиқасида эса Иброҳимхалил Йўлдошевнинг саъй-ҳаракатлари эвазига пенальти ишладик. Машарипов эса дарвозабонни чиройли тарзда алдаб, 11 метрли жарима зарбасидан ҳисобни очди.

Кейинги дақиқаларда Ўзбекистон ўз савиясини намойиш қилиб, тўп назорати ва вазиятлар яратиш борасида устунлик қила бошлади. Яман посбони Муҳаммад Яман камида 3 марта юз фоизли голга тортадиган вазиятларни йўққа чиқарди. Хусусан, учрашувнинг 82-дақиқасида рақиб дарвозаси томон яна бир марта пенальти белгилади. Аҳмедовнинг зарбасини яманлик дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.

Ҳисоб қалтис бўлгани учун сўнгги дақиқалар биз учун бироз ҳаяжонли ўтди. Вазиятлардан фойдалана олмаган бўлсак-да, ғалабани ушлаб қолишга муваффақ бўлдик.

Саудия Арабистони эса Сингапурга қарши ўйинда ҳисобни 84-дақиқа очдию, баҳс охирига ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди — 3:0. Саудия ушбу ғалаба туфайли кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилиб қўйди. Ўзбекистон 15 июнь куни ушбу жамоага қарши майдонга чиқади.

ЖЧ-2022 саралаш. Осиё, "D" гуруҳи, 9-тур
ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН - 0:1 (0:1)
Гол: Жалолиддин Машарипов (19-пенальти)
Ноаниқ пенальти: Одил Аҳмедов (82, дарвозабон)
Огоҳлантиришлар: Аҳмед Содиқ (18), Муҳаммад Аҳмед (64), Муҳсин Муҳаммад (79) — Икром Алибоев (45+2), Элдор Шомуродов (77)
Ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла, Муҳаммад Алҳаммади, Муҳаммад Ҳасан (учаласи БАА), Али Ҳасан Алсамаҳежи (Баҳрайн).
Ўзбекистон – 12.Санжар Қувватов, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев (Аброр Исмоилов 62), 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев 90), 15.Умарбек Эшмуродов (Рустам Ашурматов 46), 19.Санжар Қодирқулов (Вагиз Галиулин 75), 23.Иброҳимхалил Йўлдошев (Олег Зотеев 90)
Яман: 23.Муҳаммад Аман, 4.Мудир Абдуробу, 5.Алоуддин Номан, 6.Жеҳад Муҳаммад, 8.Жалол Ҳезам, 10.Муҳсин Муҳаммад, 13.Аҳмед Содиқ, 16.Носир Аҳмед, 17.Муфийд Жамол (Умар Абдуллоҳ 72), 19.Муҳаммад Аҳмед, 20.Эмад Мансур (Аҳмед Моҳир 70)
11 июнь, 23:00, "Қирол Фахд" стадиони, Ар Риёд, Саудия Арабистони.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:07, 12.06.2021.
Ўқилди: 5952 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.