"Лилль" ярим ҳимоячиси Жонатан Иконе ёзда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига ўтиши мумкин.
Немис клуби ушбу футболчини "Манчестер Юнайтед" билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилган Жадон Санчога ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Бу ҳақда журналист Николо Сикира ёзмоқда. Баҳорда "Милан" жамоаси ҳам Иконенинг хизматларига қизиқиш билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Жонатан Франция чемпионатининг сўнгги мавсумида 37 ўйинда 4та гол урди.