Италияликлар сени юта олмайдилар, аммо сен уларга ютқазишинг мумкин (Йоҳан Круифф)
Қачон Бразилия терма жамоаси хоккейдан жаҳон чемпиони бўлишса, руслар футбол бўйича чемпион бўладилар (Пеле)
Минглаб километрлардан иборат йўл кичиккина қадамдан бошланади (Франческо Тотти)
Ёшлигимда, кўчада бир яшик виски учун футбол ўйнардик. Тўққиз яшар болакайларда яна қандай мотивация бўлиши мумкин? (Винни Жонс)
Келажак ўз орзулари руёбига ишонадиган инсонларникидир (Зайниддин Зидан)
Биринчи жаҳон урушида руслар бизни турклардан озод қилгандилар, биз ҳам уларни Европа чемпионатидан озод қиламиз (Христо Стоичков)
Милан ёки Мадрид? Очиғи, менга фарқи йўқ. Испания бўлса бўлди. (Андреас Мюллер)
Футбол клуби буюк учликдан сашкил топган — футболчилар, мураббийлар ва мухлислар. Директорлар кенгашининг бунга алоқаси йўқ, улар фақат чекларга имзо қўйиш учун керак (Билл Шенкли)
Агар мен жамоа президенти бўлганимда, мендақа мураббийни аллақачон хайдаб юборган бўлардим (Леонардо Араужо)
Ўйин 99 фоиз бизнинг қўлимизда эди. Қолган уч фоизини деб ютқазиб қўйдик (Рууд Гуллит)
Кўкрагинга туширилган рамз учун ўйнагин, шундагина орқангга туширилган исминг қалбларга жо бўлади (Брайан Клафф)
Жорж Нда гол киритганида, мен буни телевизорда кўриб ўтиргандим. Дарров телефонимни олдим, жуда чиройли гол билан табриклаш учун рақамларини тера бошладим. Бирдан барибир телефонини кўтармаслигини ўйлаб қолдим, ахир у майдонда футбол ўйнаётган эди-да. (Аде Акинбийи, «Лестер»)
Ечиниш хонасида мен Роналду билан битта шкафдан фойдаланамиз. Қариган чоғимда энг яхши хотирам мана шу бўлиб қолади ва ҳар доим барча замонларнинг энг яхши футболчиларидан бири билан бунчалик яқин бўлганимни гапириб юраман (Раул Албиол)
Ўн икки ёшимда отам менга бутса сотиб олиш учун уч ой пул йиғарди. Менда ҳозир пул кўп, аммо ҳар сафар бутсаларимга қараганимда, аслида ким эканлигимни ва қаердан келганлигимни эслайман (Неймар)
Биз ё ғалаба қозонамиз. Жамоа бўлиб. Ёки ўламиз. Алоҳида. Футбол — шунақа. («Ҳар якшанба» фильмидан)