Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Евро-2020. Бельгия. «Олтин авлод»нинг соврин ютиш учун яна бир имконияти

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси мана бир неча йиллардан буён ФИФА рейтингида пешқадамлик қилиб келмоқда.

Аммо биз кўп бора тариф берган «олтин авлод» ҳанузгача катта турнирлада соврин юта олмади. Вақт ўтиб бормоқда, «олтин авлод» вакилларининг ёшлари ҳам ўтиб борябди. Шу сабабли ҳам Роберто Мартинес шогирдлари учун Еврода зафар қучиш сўнгги имкониятлардан бири десак ҳам бўлади. Бир йилдан кейин Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал эса сўнггиси бўлар балки.

Кўпчилик Франция, Германия, Португалия, Испания сингари термаларни турнирнинг асосий фаворитлари қаторига киритаёзиб улар орасига Бельгияни қўшишни унитиб қўйишмоқда. Аслини олиб қарасак таркиб томондан ҳам, тажриба ва маҳорат томондан ҳам бельгияликларни юқоридаги термалардан қолишадиган жойи йўқ. Улар буни саралашда ҳам исботлашди. 10та ўйин 10та ғалаба. Тўплар нисбати 40:3.

Бугун эса Мартинес шогирдлари Европа чемпионатидаги илк ўйинини Россияга қарши ўтказишади. Қизиқ томони, улар саралашда ҳам бир гуруҳдан жой олишган ва икки учрашувда ҳам «қизил иблислар»нинг қўли баланд келган эди.

Станислав Черчесов бошчилик қилаётган Россия терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсак. Руслар ўз юртида ўтган мундиал мухлислар кўмаги эвазига сенсацион натижалар қайд эта олишганди. «Б» гуруҳининг айрим ўйинлари Санкт-Петербургда ўтишини инобатга олсак мухлислар ва уй фактори мазкур турнирда ҳам бироз бўлсада жамоага ас қотиши мумкин.
Черчесов жамоаси саралашда Бельгиядан ташқари қолган барча жамоалар билан қўрқмасдан биринчи рақамли жамоа бўлиб майдонда ўйнаб, уларда ғалаба қозонди ва иккинчи поғона билан турнир йўлланмасини қўлга киритди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, руслар Дания ва Финлайндия билан ҳам шундай ўйнашга кучи етади. Черчесов Евро саралашида ҳатто Бельгия билан ҳам биринчи рақамли бўлиб ўйнаб кўрди аммо бу якунда жамоага жиддий муаммолар келтириб чиқарди. Шу сабабли бугун бўлиб ўтадиган баҳсда Черчесов бундай тажрибага қўл урмаса керак.

Йўқотишлар иккала термада ҳам бор. Бельгияда де Бруйне ва Вицел мазкур баҳсни жароҳати сабаб ўтказиб юборади. Азарнинг спорт формаси қандайлиги сўроқ остида. Русларда эса турнир олди ўртоқлик ўйинида Кудряшов жароҳат олган. Ҳимояда муаммолар бўлиши мумкин.

Ҳасан Турдиалиев

Манба: t.me/Turdialiyev_Hasan
Киритилди: 18:46, 12.06.2021.
Ўқилди: 1738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.