2020 йилдаги пандемия воқеалари Европадаги кўпгина чемпионатларнинг бироз вақтга тўхтаб қолишига олиб келди. Қолаверса, ўтган йилнинг ёз ойида ўтказилиши керак бўлган Евро-2020 мусобақаси ҳам бир йилга кечикди. Шу сабабли, кўпгина рекордлар янгиланмай қолди дейиш мумкин. Хусусан, терма жамоа сафида ўйин ўтказиш бўйича бир нечта футболчилар янги-янги марраларни босиб ўтиши мумкин эди. Ҳозир эса, биз сизлар билан айнан яшил қитъа ҳудуди терма жамоалари орасида энг кўп ўйин ўтказган 7та футболчи ҳақида суҳбат қурамиз.
7. Лотар МАТТЕУС - Германия терма жамоаси сафида 150 учрашув
Афсонавий Лотар Маттеус Германия терма жамоаси сафида, ГФР ва ГДР терма жамоалари алоҳида бўлганда ўйнаган бошлади. Футболчи Ғарбий Германия термаси сафида дебют учрашувини 1980 йилда ўтказган. Йигирма йил давомида Лотар миллий жамоада 150 учрашув ўтказган ва ушбу баҳсларда 23 та гол уришга эришган. Шу билан бирга, Маттеус терма жамоа билан ғалаба қозониши мумкин бўлган иккита нуфузли совринга эга бўлди. 1980 йилда немислар Европа чемпионлигини қўлга киритишган бўлса, ўн йилдан сўнг улар жаҳон чемпиони бўлишни уддалашди. Айтганча, 1990 йилдаги ғалабасидан сўнг Лотар Маттеус дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва Олтин тўп соҳибига айланди.
Маттеус футболчилик фаолиятини 2001 йил бошида АҚШнинг "Нью-Йорк МетроСтарс" жамоаси сафида якунлаган, ҳозирда ушбу клуб "Ню-Йорк Ред Буллс" номи билан машҳур. Шундан сўнг, у мураббий сифатида ишлай бошлади, аммо бу соҳада катта ютуқларга эриша олмади. 2011 йилда Маттеус Болгария терма жамоаси мураббийи лавозимини тарк этди, шундан кейин собиқ футболчи ушбу соҳадаги фаолиятидан воз кечишга қарор қилган.
6. Мартин РЕЙМ - Эстония терма жамоаси сафида 157 учрашув
Эстония терма жамоаси футбол оламидаги жиддий ютуқлари билан мақтана олмайди, аммо айнан терма жамоа сафида ўйин ўтказиш бўйича юқори натижага эришган футболчига эга. Гап ушбу терма жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси Мартин Рейм ҳақида кетмоқда. У Эстония СССР таркибида бўлгани пайтда, футболдаги илк қадамларини қўйган. Аммо Рейму Болтиқбўйи давлати мустақилликка эришганида, яъни 1992 йилда миллий жамоаси сафида дебют қила олди. Умуман олганда, Мартин Эстония сафида 157 учрашув ўтказган. Бу натижа ушбу мамлакат футболчилари орасидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Рейм мазкур учрашувлар доирасида 14та гол уришга эришган.
Рейм 2009 йил бошида "Флора" клуби сафида футболчилик фаолиятини якунлаган. Бир йилдан кейин эса ушбу жамоанинг мураббийи сифатида иш бошлаган. Қизиғи шундаки, 2012 йил кузида "Флора"дан кетганидан сўнг, Мартин тез орада Эстония ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланган. Кейинчалик, 2016 йилдан, 2019 йилгача Рейм ўз мамлакатининг асосий жамоасида мураббий бўлиб ишлаган. Ҳозирда 49 ёшли Рейм клубсиз ва янги таклифларни кутмоқда.
5. Икер КАСИЛЬЯС - Испания терма жамоаси сафида 167 учрашув
Икер Касильяс катта футбол оламига ғайритабиий ҳолатда кириб келди. Яъни, Икер 2000 йилда "Реал" билан бирга Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди ва кўп ўтмай 19 ёшида Испания терма жамоасида дебют қилди. Шуниндек, ўша мавсумда "қизил фурия" таркибида Евро-2000 мусобақасига борди. Аммо, асосий дарвозабон эмас, балки захира посбони сифатида Испания терма жамоаси сафида эди. Кейинчалик, айнан Касиляс кўп йиллар давомида терма жамоасининг лагерида 1-рақамли дарвозабон сифатида ўйнаб келди ва "қизил фурия" таркибида икки марта Европа чемпионатида, шунингдек бир марта Жаҳон чемпионатида ғолибликка эришди. Евро-2016 мусобақасидан сўнг, Икер терма жамоадан кетишини эълон қилди. Ҳозирда унинг ўрнида Давид де Хеа майдонга тушиб келмоқда.
Аммо, Касильяс клубда фаолиятини ўтган йилнинг ёзигача давом эттирди. У "Реал" сафидан кетгандан кейин, сўнгги беш йилни "Порту" клубида ўтказди. Аммо, юрак касаллиги муаммолари туфайли 2019/20 йилги мавсумда, деярли майдонга тушмади. Шундан келйин, клубдаги карерасини ҳам тугатишга қарор қилди. Ҳозирда 39 ёшли Икер "Реал" президенти Флорентино Переснинг маслаҳатчиси ҳисобланади. Собиқ дарвозабон ўтган йилнинг декабр ойидан бери ушбу лавозимда фаолият олиб бормоқда.
4. Виталий АСТАФЬЕВ - Латвия терма жамоаси сафида 167 учрашув
Виталий Астафьев футболчилик фаолиятини СССР партчаланиб кетишидан бироз олдин, ҳозир тарқатиб юборилган Риганинг "Пардаугава" жамоси сафида бошлаган. Кейинчалик футболчи Англияда "Бристол Роверс", Австриянинг "Адмира Васкер" ва Россияда "Қозон Рубин" жамоаларида ўйнаган. У Латвия терма жамоасида 1992 йилдан ўйнай бошлаган. Ўша йилнинг август ойида 1994 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Дания терма жамоасига қарши (0:0) учрашувда ўзининг терма жамоадаги дебют ўйинини ўтказган. Виталий Латвия терма жамоаси сафида жами 167 учрашувда майдонга тушиб, 16 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Астафьев Болтиқбўйи мамлакатлари орасидаги терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади.
Астафьев Латвия терма жамоасидаги сўнгги ўйинини 2010 йилнинг ноябрида ўтказган. Шу билан бирга, клубдаги фаолиятини ҳам тугатган. Собиқ футболчи тез орада "Сконто" жамоасида бош мураббий ёрдамчисига айланди. Уч йил давомида иккинчи рақамли мураббий бўлиб ишлаб келган. 2014 йил ёзида Виталий "Елгава" жамоаси бош мураббийи бўлиб, Латвия кубогида зафар қучишга эришган. Мураббий ҳозирда ишсиз бўлиб, ўзига муносиб жамоа қидирмоқда.
3. Криштиану РОНАЛДУ - Португалия терма жамоаси сафида 173 учрашув
Криштиану Роналду ҳақида кўп гапиришнинг ҳожати йўқ. Чунки унинг ажойиб карераси футболга қизиқадиган ҳар бир кишига маълум, шунинг учун португалиялик юлдуз ҳақидаги асосий фактлар ҳақида фикр юритамиз. Португалия терма жамоаси сафида Роналду дебютини 2003 йилнинг августида, атиги 18 ёшлигида ўтказган. Кейинчалик ёш Криштиану Қозоғистонга қарши ўртоқлик учрашувининг 65-дақиқада учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилган, шунингдек миллий жамоа сафидаги дебют голини киритишни уддалаган.
Ўшандан бери Роналду Португалия таркибида 173 учрашув ўтказди ва ўз ҳисобига 104 голни ёздириб қўйишга эришди. Криштиану терма жамоаси билан 2016 йилда Европа чемпиони бўлди, шунингдек, 2019 йилда Миллатлар Лигасининг биринчи ғолибига айланди. 36 ёшли Роналду айни дамда Туриннинг "Ювентус" клубида ўйнаб келмоқда. Қолаверса, Португалия жамоасида ҳам фаолиятини давом эттирмоқда. Шунингдек, Криштиану бу йил Европа чемпионатида ҳам қатнашмоқда. Катта эҳтимол билан футболчи 2022 йилда Қатарда ўтказилиши кўзда тутилган мундиалдан кейин термадан кетиши мумкин.
2. Жанлужжи БУФФОН - Италия терма жамоаси сафида 176 учрашув
Бизнинг рейтингимизда яна бир дарвозабон Жанлужжи Буффон ҳам жой олган. Италиялик посбон ҳам, худди ҳамкасби Икер Касильяс сингари 19 ёшида ўз терма жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказган. Ўшандан бери унинг фаолияти доимо ОАВ вакиллари томонидан эътиборда бўлиб келади. Италия терма жамоаси сафида Буффон 176 учрашувда майдонга тушиб, 2006 йилда терма жамоа билан жаҳон чемпиони, шунингдек 2012 йилда Европанинг вице-чемпионига айланди.
Италия терма жамоасидаги фаолиятини Буффон 2018 йилнинг баҳорида якунлаган. Апеннин ороли вакиллари ЖЧ-2018 мусобақасининг финал босқичига чиқа олмадилар ва шу сабабли фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказдилар. Ушбу ўртоқлик учрашувларидан бири, яъни Аргентинага қарши кечган ўйин, Буффон учун сўнги халқаро учрашув бўлиб тарихда қолди. Лекин, маҳоратли дарвозабон клубидаги фаолиятини ҳозиргача давом эттириб келмоқда. Жанлужжи айни пайтда "Ювентус"нинг иккинчи рақамли посбони ҳисобланади.
1. Серхио РАМОС - Испания терма жамоаси сафида 178 учрашув
Серхио Рамос ўн тўққиз ёшга тўлишига бир неча кун қолганида Испания терма жамоасидаги дебютини ўтказишга муваффақ бўлди. Ўшандан бери ушбу ҳимоячи мунтазам равишда "қизил фурия" ўйинларида иштирок этиб келмоқда ва 179та учрашув ўтказиб, халқаро миқёсда 23та гол уришни уддалаган. Рамоснинг Испания терма жамоаси билан эришган асосий ютуқлари, 2010 йилги Жаҳон чемпионати ва 2008 ва 2012 йиллардаги Европа чемпионатларидаги ғалабалар ҳисобланади.
Бир неча ой олдин, 35 ёшини қарши олган Рамос "Реал" сафида ажойиб ўйинлар ўтказиб келмоқда. Афсуски, Серхио Евро-2020 мусобақасида қатнаша олмаяпти. Испания терм ажамоаси мураббийи Луис Энрике уни якуний таркибга киритмади. Рамос яқин йиллар ичида нафақат Европада, балки бутун дунёда ҳам рекордчига айланиши мумкин эди. Чунки, Серхио март ойида Грецияга қарши ўйинда "қизил фурия" сафидаги 179-учрашувини ўтказди ва дунёдаги миллий терма жамоалар сафидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида иккинчи ўринга чиқиб олди. Мазкур кўрсатгич бўйича рекорд мисрлик Аҳмад Ҳассанга тегишли. Айни пайтда Аҳмаднинг ҳисобида 184 учрашув мавжуд. Серхио Рамос эса ушбу рекордни янгилаш учун, бор йўғи 5 та ўйин ўтказиши талаб этиларди. Афсуски, бу Рамос учун армон бўлиб қолиши мумкин.