Кириш Регистрация

Евро-2020. Англия ва Хорватия терма жамоалари учрашувидан олдинги фикрлар

Баҳо:
+ | -

Бугун ЖЧ-2018 мусобақасида сифатли ўйин кўрсатиб ярим финалгача етиб борган ва кумуш медални қўлга киритган жамоалар: Англия ҳамда Хорватия термалари тўқнаш келишади.

Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Уч йил ўтиб томонлар яна йирик мусобақада учрашишмоқда.

Қайси терма жамоанинг ўйини яхшиланди ёки пастга тушиш ҳолати кузатилди? Ушбу саволга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Англия терма жамоасининг янги авлоди 2016 йилдан бери шаклланиб келмоқда. Олдинги Еврода 1/8 финал босқичида Исландияга кутилмаганда мағлуб бўлган инглизлар икки йил ўтиб, Россия майдонларида ўтказилган Жаҳон чемпионатида 4-ўринни қўлга киритишди ва жамоанинг асл кучи кўринди. Шу авлод вакиллари сафига Фил Фоден, Мейсон Маунт, Жейдон Санчо, Букаё Сака, Деклан Райс, Рис Жеймс ва яна бир қатор истеъдодли футболчилар қўшилишди ва ҳозирга келиб «уч шерлар»нинг таркиби Евро-2020 мусобақасининг энг қиммат жамоасига айланди.

Ҳақиқатдан ҳам жамоа анча кучайган, ярим ҳимоядан бошқа барча позицияларда юқори савияли футболчилар тўп тепишади.

Аммо шундай бўлсада, жамоанинг камчилиги - бу марказий ярим ҳимоя. Жуд Беллингем, Деклан Райс, Жордан Ҳендерсон сингари ярим ҳимоячилари бор жамоани пастга туширишдан йироқман. Лекин, Жеррард, Бекҳем, Скоулс, Лемпард, Керрикдек афсоналар ўйнаган Англиянинг олдида бу камчилик яққол сезилиб қолмоқда.

Жек Грилиш ва Мейсон Маунтларнинг маҳоратига шубҳа қилмаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, улар бундай йирик мусобақада илк маротаба қатнашишмоқда.

Шу жиҳат панд бериб қўймаса, Англия нафақат бугунги Хорватияга қарши ўйинда, балки мусобақа давомида фаворитлар қаторида бемаол эътироф этилиши мумкин.

Хорватияда эса айнан ярим ҳимоя кучли ва катта умид Лука Модрич, Маттео Ковачич ҳамда Иван Перишич каби футболчилардан кутилади.

Хорватия Жаҳон чемпионатида бўлганидек, финалга етиб бора олмаслиги мумкин. Бир нарса дейишга шошилмаймиз. Мусобақа хорватлар учун ҳам энди бошланмоқда....

Нодиржон

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:16, 13.06.2021.
Ўқилди: 2076 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик