Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо ҳеч қачон "Челси" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич билан ишламаганидан жуда афсусланишини тан олди.
"Рома"нинг янги устози Загребнинг "Динамо"сидан ташқари Ковачич ўйнаган барча клубларни бошқарган, аммо 27 ёшли футболчи билан бир вақтда бир клубда бўла олмаган.
«Мен ҳар доим Ковачични одамлар ўйлагандан кўра яхшироқ эканлигини ҳис қиламан. Мен жуда афсусдаман, чунки у мен бўлган барча клубларда ўйнаган, аммо биз у билан ҳеч қачон бирга ишламаганмиз. У "Реал"да ўйнаган, аммо мен билан ишламаган. У "Челси"да ўйнаган, аммо мен бўлмаганман. У "Интер"да ўйнаган, аммо йўқ эдим", - деб изоҳ берди Моуриньо.