Кириш Регистрация

Евро-2020. Австрия Шимолий Македонияни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Европа чемпионати гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Австрия ва Шимолий Македония терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

Бухарест шаҳри мезбонлик қилган ўйинда умумий ҳисобда 3 та гол киритилди. Дастлаб Штефан Лайнер 18-дақиқада Австрияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас эса Горан Пандев мувозанатни тиклади. «Женоа» ҳужумчиси Македониянинг Европа чемпионатларидаги дебют голига муаллифлик қилди. Аммо 78-дақиқада Австрия икки бор гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдириб олди. Голлар Михаэль Грегорич ва Марко Арнаутович ҳисобига ёзилди.

Австрия – Шимолий Македония 3:1

Голлар: 1:0 – 18 Лайнер, 1:1 – 28 Пандев, 2:1 – 78 Грегорич, 3:1 – 89 Арнаутович.

Австрия: Баҳманн, Лайнер, Драгович (Линхарт, 46), Ҳинтереггер, Алаба, Баумгартнер (Грегорич, 58), Шлагер (Илзанкер, 90), Забитцер, Лаймер (Баумгартлингер, 90), Ульмер, Калайжич (Арнаутович, 59).

Шимолий Македония: Димитриевски, Велкоски, Ристовски, Муслиу (Ристовски, 86), Алиоски, Барди (Тричковски, 82), Николов (Бейтулаи, 63), Адеми, Элмаз, Трайковски (Костадинов, 63), Пандев.

Огоҳлантиришлар: Трайковски (42), Алиоски (52), Лайнер (85).

Киритилди: 23:03, 13.06.2021.
Ўқилди: 2146 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик