Испаниянинг "Валенсия" клуби президенти Мануэль Льоренте "Барселона"га қарши мамлакат кубоги ярим финал ўйинни бошқарган ҳакамлар ҳаракатини танқид остига олди. Шунингдек у ўз клубида финалга чиқиш учун яхши имконият бор эканини айтиб ўтди.
"Биз одатда ҳакамлар ҳақида гапирмаймиз. Лекин бугун мен ва ўйинни бевосита стадиондан туриб кузатиб борган 49.800 мухлис ҳакам ва уни ёрдамчиларидан норози ҳолда ҳуштак чалишга мажбур бўлдик. Жарима тўпи амалга оширилаётган пайтда Пинто футбол эмас гандбол ўйнаганини ҳамма яққол кўрди.
Бизнинг лигада ҳакамлар уларга қарши бориши мумкин бўлмаган иккита клуб бор: "Реал" ва "Барселона". Лекин ҳар икки клуб ҳам деярли барча ўйиндан кейин ҳафта давомида ҳакамлар масаласини муҳокама қилади.
Бугун биз буюк жамоага қарши тўп сурдик. Мен футболчиларим билан фахрланаман. Бизда бугунги пенальтини қайтара оладиган даражада кучли дарвозабон бор. Шунингдек "Камп-Ноу"да ғалаба қозониш учун ҳам имкониятимиз етарли", дейди Льоренте AS нашрига берган интервьюсида.