«Ливерпуль» ушбу ёзда «Брайтон» яримҳимоячиси Паскал Гросс билан шартнома имзоламоқчи.
Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда. Футболчи ПСЖга ўтган Жоржиньо Вейналдумнинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Transfermarkt 29 ёшли Гроссни 7 миллион еврога баҳоламоқда. Ўтган мавсумда германиялик футболчи 39 та ўйин ўтказиб, 4та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган.